Оқилона экологик сиёсат туфайли Антарктика устидаги озон қатлами тикланди — олимлар
Тадқиқотчилар илғор кузатув технологиялари ёрдамида озон қатламидаги ўзгаришларни кузатиб келмоқда.

Фото: Жаҳон метеорология ташкилоти/Flickr
2018 йилдан бошлаб Антарктика устидаги ҳудудда озон қатлами аста-секин тикланмоқда. Массачусеттс технология институти олими Ван Пейдун раҳбарлигидаги тадқиқотчилар гуруҳи ўз изланишлари натижаларини Nature журналида эълон қилди.
“Бармоқ изи” усули туфайли олимлар кузатув жараёнларини такомиллаштириб, озон қатламининг қайта тикланиши ҳақидаги маълумотларни табиий ўзгаришлардан ажратиб олишга муваффақ бўлди.
Улар ўз тадқиқотларида махсус MLS (Microwave Limb Sounder) ва OMI (Ozone Monitoring Instrument) асбобларидан олинган сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланди. Ушбу ускуналар 2004 йилдан буён турли баландликдаги озон миқдорининг кундалик ўзгаришларини кузатишга ёрдам бермоқда.
Тадқиқотлар кўрсатишича, Антарктика устидаги озон қатлами концентрацияси 2005 йилдан бошлаб ортган, бироқ 2018 йилга келиб вазият яхшиланишни бошлаган.
“Бармоқ изи” усули озон қатламининг тикланишига тўғри экологик сиёсат катта ҳисса қўшганини тасдиқлади. Ушбу сиёсат Монреал протоколи талабларига мувофиқ озонни емирувчи моддалардан оммавий воз кечишни назарда тутади.
Мавзуга оид

10:04 / 08.03.2025
Утилизация йиғимининг оширилиши. Бу Ўзбекистондаги экологик вазиятни ёмонлаштиради

22:14 / 06.03.2025
АҚШ элчихоналарида ўрнатилган ҳаво сифати станцияларининг маълумотларини эълон қилиш тўхтатилади

16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот

12:22 / 05.03.2025