Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўмонда тутқунликда сақланган аёл ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди
Оиладаги келишмовчилик, эрнинг фарзандларга нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари ва уларни хонадонда тутқунликда сақланиши аёлнинг Ўзбекистон элчихонасига ёрдам сўраб ариза ёзишга ундаган.

Фото: dunyo.info
Дипломатлар саъй-ҳаракати билан Ўмонда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошнинг Ўзбекистонга қайтиши таъминланди, деб хабар берди «Дунё».
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёл икки нафар вояга етмаган фарзанди билан ватанга қайтиш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2019 йилдан буён Ўмоннинг ал-Бураймий шаҳрида, асли келиб чиқиши эронлик бўлган, лекин ҳеч бир давлат фуқаролигига эга бўлмаган Али исмли шахс билан шаръий никоҳ асосида бирга яшаган. 2020 йилда ва 2022 йилда фарзандлари дунёга келган. Бироқ, оила бошлиғининг ҳеч қандай ҳужжатга эга эмаслиги ва қонуний никоҳ шартномаси йўқлиги сабабли болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилмаган.
Таъкидланишича, оиладаги келишмовчилик, эрнинг фарзандларга нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари ва уларни хонадонда тутқунликда сақланиши аёлнинг Ўзбекистон элчихонасига ёрдам сўраб ариза ёзишга ундаган.
Қайд қилинишича, элчихона консуллик бўлими томонидан Ўмон давлат идораларига мурожаат қилиниб, вояга етмаган болаларга Ватанга қайтиши учун гувоҳномалар расмийлаштирилган. 18 июн куни улар Ўмон пойтахти Масқат шаҳридаги халқаро аэропортдан Ўзбекистонга учиб кетган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида йирик ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 10:03
-
Президент мустақилликнинг 34 йиллигига тайёргарлик кўриш бўйича қарор имзолади
Ўзбекистон | 09:50
-
Мерц АҚШ билан биргаликда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ниятида
Жаҳон | 09:46
-
Ўзбекистон ва Миср серҳосил картошка навларини етиштиришни бошлайди
Ўзбекистон | 09:25
Мавзуга оид

23:33 / 03.07.2025
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди

21:18 / 18.06.2025
Исроил сайёҳларга мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетиш имконини яратди

22:38 / 17.06.2025
Ўзбекистон украиналик болаларга ўқув қуроллари тўпламини совға қилди

18:20 / 17.06.2025