Францияда самолёт парвоз вақтида йўқолган телефон туфайли шошилинч ортга қайтди
Экипаж аъзолари бортда йўқолган телефон хавфли вазият юзага келтириши мумкинлигидан хавотирланган.

Фото: AP
Air France авиакомпаниясининг Париждан Пуант-а-Питрга учаётган рейси йўловчилардан бирининг мобил телефони бортда йўқолгани сабаб ярим йўлдан қайтишга мажбур бўлди.
Экипаж аъзолари бортда йўқолган телефон хавфли вазият юзага келтириши мумкинлигидан хавотирланган. Бу хавотирлар телефоннинг батареяси билан боғлиқ эди. Гап шундаки, агар қурилманинг батареяси ҳаддан ташқари қизиб кетса ёки шикастланса, самолётда ёнғин келтириб чиқариши мумкин эди.
Телефонни қидириш учун дастлабки уринишлар бесамар кетган. Парвоз вақтида бортда 375 йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган. Улар Парижга эсон-омон қўнишган, аммо парвоз икки соатдан ортиқ вақтга кечиккан.
Кейинчалик телефон техник хизматлар томонидан топилди. Шундан сўнг, рейс белгиланган манзилга жўнаб кетди.
Аввалроқ Лос-Анжелесдан Хитойга учган Америка самолёти учувчида паспорт йўқлиги сабабли АҚШга қайтишга мажбур бўлганди. Ҳодиса туфайли самолёт Шанхайга олти соат кечикиб етиб келди.
Мавзуга оид

21:57 / 04.07.2025
Хитой Европа брендларига антидемпинг божларини жорий этди

09:05 / 04.07.2025
Озарбойжон – Россия: совуқлик фонида Embraer 190 ҳалокатига оид шов-шувли тафсилот пайдо бўлди

22:35 / 03.07.2025
Францияда авиадиспетчерлар иш ташлаш эълон қилди. Бу Европада 1,5 мингта рейснинг бекор қилинишига олиб келади

13:36 / 03.07.2025