Қашқадарёда хотинини ов қуроли билан отиб қўйган эркакка ҳукм ўқилди
Судя унга бир йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст қилувчи ичимлик таъсирида хотинини отиб қўйган эркакка ҳукм ўқилган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 23 май куни соат 17:30 ларда содир бўлган. Эркак кўчасидаги савдо дўконидан маст қилувчи ичимлик истеъмол қилиб уйига борган.
У уйида ишлаётган усталарга ёрдам бермоқчи бўлганида хотини уларга халақит берманг деб жанжал кўтарган.
“Овоза” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, тортишув давом этаётган пайтда эркак уйидаги сейфда турган ов милтиғини олиб чиқиб, ўқлаган. Сўнг хотинини қўрқитиб қўйиш учун қуролни унга қарата ўнглаган
Шу пайтда аёл кўчага қочиб чиққан. Эркак эса тахминан 20-30 метрлар чамаси масофадан ерга қаратиб ўқ узган. Милтиқдаги сочма ўқларнинг бир қанчаси аёлга тегиб, уни жароҳатлаган.
Аёл зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Эркакни эса ИИБ ходимлари қўлга олган.
Суд мажлисида эркак айбига қисман иқрорлигини, аслида хотинини жароҳатлаш нияти бўлмаганини, уни қўрқитиб қўйиш мақсадида қуролдан ерга қарата ўқ узганини айтган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши тумани судида ўтказилган суд мажлисида эркак Жиноят кодексининг 126 прим бир моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилган.
Судя унга бир йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00 / 17.06.2025
-
Мерц: Исроил биз учун Эронда оғир ишни қиляпти
Жаҳон | 12:56
-
Британия Ўзбекистонда болалар учун ижтимоий таълим дастурларини амалга оширади
Ўзбекистон | 12:54
-
АҚШда Россияга босим стратегиялари бўйича ишчи гуруҳ тарқатиб юборилди
Жаҳон | 12:30
Мавзуга оид

13:19 / 15.10.2024
Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди. Жабрланувчи вафот этган

18:11 / 07.10.2024
Қашқадарёда газ-заправкада портлаш содир бўлди

10:40 / 14.08.2024
Қашқадарёда 18 ёшли йигит бассейнда ток уриши оқибатида вафот этди

12:21 / 23.06.2024