Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парламент сайловлари бўйича 39 давлатда сайлов участкалари очилади
Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайловларда овоз бериш учун хорижда сайлов участкаларини тузиш бўйича қарор қабул қилди.

Фото: Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) бугун бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузишга оид масала кўриб чиқилди.
Мажлисда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан E-saylov ахборот тизими орқали юборилган тақдимномага асосан МСКнинг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ҳузурида сайлов участкаларини тузиш бўйича қарори қабул қилинди.
Жумладан, Ўзбекистоннинг 39 та чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари тузилиши белгиланди.
Хусусан, 29 давлатда (Австрия, Озарбойжон, Афғонистон, Беларус, Белгия, Британия, Венгрия, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Испания, Италия, Кувайт, Латвия, Малайзия, Уммон, Покистон, Полша, Сингапур, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Украина, Франция, Швейцария, Швеция ва Япония) биттадан, еттита давлатда (Германия, Қирғизистон, БАА, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Жанубий Корея) – иккитадан, Қозоғистон ва Хитойда - учта ва Россияда - еттита участка иш бошлайди.
Шунингдек, мамлакатнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкалари Тошкент шаҳри ҳудудига бириктирилди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:05 / 05.04.2025
Томорқа участкаларидан фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди

21:57 / 07.02.2025