Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 47 кишини чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Фуқаро 47 нафар фуқарони алдаб, чет давлатларга ишга юбориши эвазига жами 37 160 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Оқдарё туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро В.И. фуқаролар Э.Х. ва Б.Б.нинг ишончига кириб, уларни Англия давлатига ишга юбориши эвазига 4500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, тадбир давомида 1,2 млн сўм ва 700 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро В.И. 47 нафар фуқарони юқоридаги каби алдаб, чет давлатларга ишга юбориши эвазига жами 37 160 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Р.Д. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига яшаш ва ишлаш учун жўнатиши ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қорақалпоғистондаги туманда иссиқ туфайли боғчалар ёпилди
Ўзбекистон | 12:20
-
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди
Жаҳон | 12:04
-
Креатив иқтисодиёт бўйича республика кенгаши тузилади
Ўзбекистон | 11:48
-
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
Ўзбекистон | 11:40
Мавзуга оид

20:58 / 09.07.2025
Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

09:14 / 18.06.2025
“Айбсиз бўлса, нега яшириниб юрибди?” – Фарғона вилояти ИИБ ресторанга уюштирилган “маска-шоу”га изоҳ берди

19:26 / 17.06.2025
Ресторандаги “маска-шоу”: Фарғонанинг амалдорлари у ерда нима қиляпти?

10:00 / 14.05.2025