Буюк ипак йўли ва Темур Малик кўчаларининг бир қисми 15 июлдан ёпилади
Якшанба куни ярим тундан бошлаб Тошкент шаҳридаги йўл ўтказгич реконструкция қилинаётган Буюк ипак йўли ва Темур Малик кўчаларининг айрим қисмлари транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Тошкент шаҳрида 15 июл куни соат 00:00 дан бошлаб Буюк ипак йўли ва Темур Малик кўчаларининг йўл ўтказгич реконструкция қилинадиган жойга туташ қисмларида транспорт ҳаракати тўхтатилади, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати.
Қуйидаги йўлларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
- Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.
- Темур Малик-Буюк ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк ипак йўли-Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача.
Юқоридаги харитада ёпилишнинг олдини олиш вариантлари кўрсатилган. Йўллар қачон очилиши ҳозирча маълум эмас.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Ўзбекистон кетма-кет учинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Иқтисодиёт | 17:35
-
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди
Жаҳон | 17:32
-
Расмларни HD форматда юбориш, аудио хабарларни кесиш ва каналлар билан мулоқот – Telegram’да янгиланишлар
Фан-техника | 17:30
Мавзуга оид

07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди

08:53 / 28.09.2024
Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи барпо этилади

08:28 / 31.08.2024
Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг бошқа тирбанд чорраҳаларида ҳам йўл ўтказгичлар қурилади

13:10 / 18.07.2024