30 июндан бошлаб Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилади
Жорий йилнинг 30 июн кунидан бошлаб йўлга қўйилаётган қатновлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кузда эса икки давлат пойтахтлари ўртасидаги рейслар сонини кўпайтириш режалаштирилган.

Фото: Turizmusonline
Венгриянинг етакчи Turizmusonline электрон нашрида Тошкент ва Варшава шаҳарлари ўртасида очилажак ҳаво қатновларига бағишланган мақола эълон қилинди.
"Дунё" хабарига кўра, нашрда Ўзбекистон элчихонаси ва Туризм қўмитаси томонидан икки мамлакат пойтахтларини бир-бирига боғлайдиган янги авиақатновлар бўйича ўтказилган тақдимот ҳақидаги маълумотлар қаламга олинган.
Муаллиф Агнеш Вагонинг ёзишича, тадбирда Ўзбекистоннинг сайёҳлар учун диққатга сазовор жойлари ва бу мамлакат тақдим этаётган, кўпчилик ҳали кашф қилмаган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
"Меҳмонларга қарши чиққан Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов ушбу тадбир мақсади Тошкент ва ва Будапешт шаҳарлари ўртасида жорий йилнинг июн ойи охирида йўлга қўйиладиган тўғридан тўғри авиақатновлар ҳақида маълумот беришдан иборат эканини таъкидлади, – дейилади материалда. – Очилаётган янги ҳаво қатновлари венгриялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга сафар қилишларини анча осонлаштиради".
Анжуманда Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев сўзга чиқиб, иштирокчиларга Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ҳақида сўзлаб берди. У қадимий Ипак йўли бўйида жойлашган ва бир неча минг йиллик тарихга эга Бухоро, Самарқанд, Хива ва Тошкент шаҳарларига алоҳида тўхталди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси вакили Тошкент ва Будапешт ўртасида йўлга қўйилаётган ҳаво қатновлари юзасидан батафсил маълумот берди.
Жорий йилнинг 30 июн кунидан бошлаб йўлга қўйилаётган қатновлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кузда эса икки давлат пойтахтлари ўртасидаги рейслар сонини кўпайтириш режалаштирилган, деб таъкидланган материалда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўн минглаб бедарак йўқолган сурияликнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда
Жаҳон | 14:42
-
Россия ва Украина ҳалок бўлган аскарлар жасадини алмашди
Жаҳон | 14:23
-
"Америка овози" яна ходимлари сонини қисқартиради
Жаҳон | 14:21
-
Мисрда Ўзбекистон технологиялари асосида трактор ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон | 13:42
Мавзуга оид

21:02 / 19.06.2025
11 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келган педофил узоқ муддатга қамалди

18:13 / 19.06.2025
Шамол силжиши туфайли бир неча самолёт Тошкентга қўнолмади

20:22 / 18.06.2025
Қўйлиқ бозорида бўғма илонларни ноқонуний сотаётганлар жазоланди

14:12 / 14.06.2025