Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўн минглаб бедарак йўқолган сурияликнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, ағдарилган тузум даврида мамлакатнинг 150 мингдан ортиқ фуқароси изсиз ғойиб бўлган.

Фото: AP
БМТ Бош ассамблеяси томонидан тузилган Сурияда бедарак йўқолганлар бўйича мустақил комиссия раҳбари Карла Кинтана Сурияда Башар Асаднинг ҳокимиятдан ағдарилган тузуми даврида бедарак йўқолган ўн минглаб одамлар тақдирига ойдинлик киритиш учун халқаро ҳамжамият шошилинч чоралар кўриши зарур, деди "Анадолу" агентлигига.
«Сурия учун вақт камайиб бормоқда. Қанчалик тез ҳаракат қилсак, суриялик оилалар ўз яқинлари ҳақидаги ҳақиқатни шунчалик тез билиб олади», — дея таъкидлади агентлик суҳбатдоши.
Кинтана аввал Мексиканинг бедарак йўқолганларни қидириш бўйича миллий комиссари бўлиб ишлаган.
Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи маълумотларига кўра, 2011 йилда фуқаролар уруши бошланганидан бери Сурияда 150 мингдан ортиқ одам изсиз ғойиб бўлган.
Уруш бошланганидан бери 14 миллиондан ортиқ суриялик мажбуран кўчирилди, улардан 6 миллиони бошқа мамлакатларда бошпана топди.
Карла Кинтананинг сўзларига кўра, у раҳбарлик қилаётган тузилма ҳатто Сурияда ўн йиллар олдин ғойиб бўлганлар учун ҳам мураккаб қидирув ишларини олиб боради.
Унинг таъкидлашича, комиссия фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бедарак йўқолганларни тирик топишдир.
Кинтана, шунингдек, Суриянинг янги ҳукумати томонидан бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларга ёрдам бериш муҳимлигини таъкидлади. Комиссия раҳбарининг айтишича, у Сурия ҳукумати вакиллари билан яқин вақт ичида Дамашқда офис очилиши юзасидан боғланган. У Сурия маъмуриятининг бу масалага ижобий муносабатини қайд этди.
«Биз буни яқин келажакда амалга ошириш мумкинлиги бўйича оптимистик фикрдамиз. Бу муаммони ҳал қилиш Сурия томони билан бедарак йўқолганларни қидириш жараёнида ҳамкорлик қилишимиз учун зарур», деди у.
Унинг сўзларига кўра, қидирув ишларига қатор илғор технологиялар, жумладан, сунъий интеллект ҳам жалб қилинган.
«Биз Сурия халқига тинчлик ва ҳақиқат олиб келиш учун нафақат Дамашқ, балки минтақадаги барча давлатлар билан ҳамкорлик қилишга интиламиз», деди БМТ вакили.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00
-
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6 ой ичида илк марта камайди
Иқтисодиёт | 21:57
-
Оқ уйнинг кадрлар бўйича директори Серхио Гор Тошкентда туғилган — OCCRP
Жаҳон | 21:54
-
Эрон Хитойдан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олди — ОАВ
Жаҳон | 21:29
Мавзуга оид

16:54
БМТ Бош Ассамблеяси «Толибон» сиёсатини кескин қораловчи резолюцияни маъқуллади

15:49 / 07.07.2025
Болалар сони энг кам бўлган мамлакатлар маълум қилинди

18:56 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди

08:27 / 02.07.2025