Жаҳон | 14:21 / 21.06.2025
1397
1 дақиқада ўқилади

"Америка овози" яна ходимлари сонини қисқартиради

"Америка овози" ходимларини қисқартиришнинг янги босқичини бошдан кечирмоқда. NYT маълумотларига кўра, 600 дан ортиқ ходимга ишдан бўшатилиши тўғрисида билдиришномалар юборилган.

Фото: Annabelle Gordon/Sipa USA/picture alliance

"Америка овози" (Voice of America, VOA)ни молиялаштириш учун масъул бўлган Америка Қўшма Штатларининг Глобал медиа агентлиги (USAGM) медиакорпорацияда ходимларни қисқартиришнинг янги босқичини бошлади. Бу ҳақда 20 июн, жума куни радиостанция директори Майкл Абрамовиц маълум қилди. The New York Times (NYT) нашрининг аниқлик киритишича, 600 дан ортиқ ходимга ишдан бўшатилиши тўғрисида билдиришномалар юборилган.

Бу ишчи кучини 200 нафаргача қисқартиради, яъни 2025 йил бошида унинг ходимлари сонининг еттидан бир қисмигача. «Америка овози» журналистлари ва техник ходимлари 1 сентябргача ишдан бўшатилади, унгача улар ҳақ тўланувчи таътилда бўлади.

«Ҳеч қандай аниқ стратегия ёки мақсадсиз бу қисқартиришлар чуқур зарар келтиради. Агар назорат қилинмаса, улар Қўшма Штатлар миллий хавфсизлигига зарар етказади», — деди Абрамовиц. Унинг таъкидлашича, медиакорпорация бу хатти-ҳаракатларга суд орқали эътироз билдиришда давом этади.

Мавзуга оид