Андижонда “Жаннат оналар оёғи остида” филмидан рухсатсиз фойдаланган проректор жаримага тортилди
Қирғиз киноижодкорлари ишлаган филмни фаоллар залида талабаларга қўйиб берган Андижон давлат университети проректори муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганликда айбдор деб топилди. Унга суд қарори билан 340 минг сўм жарима жазоси қўлланди.

Фото: Филмдан кадр
Андижон вилоятида Қирғизистон ижодкорлари томонидан суратга олинган “Жаннат оналар оёғи остида” филмидан рухсатсиз фойдаланган университет проректори жаримага тортилди. Мазкур иш 13 май куни жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судида кўриб чиқилган.
Суд ҳужжатида келтирилишича, Андижон давлат университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Хуршидбек Хожамбердиев 2024 йил 29 апрел куни “Жаннат оналар оёғи остида” филмини муаллифнинг рухсатисиз фаоллар залида ётоқхона талабаларига намойиш этган. Проректор судда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришни сўраган.
Суд қарори билан Хуршидбек Хожамбердиев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида (340 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик режиссёр Руслан Акуннинг “Жаннат оналар оёғи остида” фильми ҳали премьераси Ўзбекистон кинотеатрларида ҳали тугамай туриб, ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган эди. Бу эса жамоатчилик орасида эътирозларга сабаб бўлганди.
- МЖтКнинг 177-1-моддаси 1-қисмига кўра, асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш ёхуд асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг нусхаларида уларнинг тайёрловчилари ҳақида, уларни ишлаб чиқариш жойлари тўғрисида, шунингдек муаллифлик ҳуқуқининг ва турдош ҳуқуқларнинг эгалари ҳақида ёлғон ахборотни кўрсатиш ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

14:31 / 03.07.2025
«Севимли» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди

20:32 / 30.06.2025
Андижонда юк машинаси ёниб кетди

00:51 / 18.06.2025
«Андижон дўпписи» ва «Сўқоқ сомсаси» географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

09:53 / 15.06.2025