Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда темирйўлдаги цистернага чиққан эркакни ток урди
Андижон вилоятидаги Пойтуғ темирйўл бекатида бўш турган цистернага чиқиб олган эркакни ток урди. Унинг танаси ёна бошлаган, шунда у ўзини вагондан пастга ташлаб, тирик қолган. Фуқаро шифохонага ётқизилди.

Фото: Видеодан кадр
Андижон вилоятидаги Пойтуғ бекатида 10 июн куни темирйўлдаги цистернага чиққан эркакни ток урди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, бегона фуқаролардан бири станция ҳудудига кириб, иккинчи йўлда бўш турган цистернага чиқиб олган. У контакт тармоғидаги кучланиш таъсирига тушиб, ерга йиқилган.
Станция навбатчи ходими тез тиббий ёрдам бригадасини чақирган. Жабрланувчига зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт муассасасига олиб борилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ушбу шахс вагон юқорисида танаси ёнишни бошлаган ҳолда ёпишиб қолгани, сўнг ўзини пастга ташлагани кўринади.
Ўзбекистон темирйўллари фуқаролардан темирйўл ва инфратузилма яқинида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш кераклигини эслатиб ўтди. «Темирйўл инфратузилмаси объектларига ўзбошимчалик билан кириш ҳаёт ва соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради», – дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Депутатлар дала четларига экин экишга оид баҳсли қонунни ўзгаришлар билан қабул қилди
Ўзбекистон | 16:03
-
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 15:59
-
Салқинликни сақлаб қолинг: ёз кунларида хонадонда энергияни тежаш бўйича 10 маслаҳат
Жамият | 15:18
-
Эскалаторлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланади
Ўзбекистон | 15:05
Мавзуга оид

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

22:27 / 10.07.2025
Булоқбошида яна тошқин хавфи: аҳоли Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилганидан хавотирда

12:15 / 10.07.2025
Андижонда чиқиндидан электр ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

20:51 / 07.07.2025