Москва аэропортларида — Тожикистоннинг мингдан ортиқ фуқаролари Россияга ўтказилмаяпти
РФ расмийлари «чегарадан ўтаётганларнинг барчаси фуқаролигидан қатъи назар» текширилаётганини билдирган.

Фото: Видеодан кадр
Москва шаҳридаги аэропортларда Тожикистоннинг мингдан ортиқ фуқароси Россияга киритилмасдан ушлаб турилибди, дея маълум қилган республика ташқи ишлар вазирлиги. Идора маълумотига кўра, Москвадаги Внуково аэропортининг вақтинча сақлаш зонасида 27 апрел куни кечқурун ҳолатига Тожикистоннинг 954 нафар фуқароси «тегишли санитар шароитлар таъминланмаган» ҳолатда ушлаб турилганди. Улар орасида РФ ҳукуматининг таълим квоталари бўйича Россия ҳудудига ўқишга келган талабалар ҳам бор. Яна ўнлаб тожикистонликлар Жуковский, Домодедово ва Шереметево аэропортларида қолиб кетган.
Тожикистон ТИВ маълумотига кўра, «кўп соатлик кутишлар»дан кейин Внуковода турган 322 нафар тожикистонлик РФ ҳудудига киритилган, шу билан бирга, Россия ҳукумати «306 кишини чиқариб юбориладиганлар рўйхатига киритмоқчи». 27 киши аллақачон депортация қилинган. «Бундай чеклов чоралари фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланмоқда», — дейилади ТИВ баёнотида. 27 апрел куни кечқурун Тожикистон ТИВ шошилинч тавсиянома эълон қилиб, мамлакат фуқароларини «ўта зарур бўлмаган ҳолатларда Россия ҳудудига барча транспорт воситаларида сафар қилишдан вақтинча тийилиб туриш»га чақирганди.
26 апрел куни Тожикистон ТИВда россияликлар элчиси Семён Григорев билан учрашув ўтказилган. Вазирлик хабарига кўра, учрашувда бошқа масалалар қатори Тожикистон фуқаролари сўнгги ҳафталарда Россия давлат чегарасини кесиб ўтишда учраётган «қийинчиликлар» ҳам муҳокама этилган. Россия элчисига Тожикистон фуқароларига РФга кириш ёппасига ва асоссиз рад этилаётганидан «хавотир» билдирилган. 29 апрел куни ТИВ элчига Россия ҳудудида Тожикистон фуқароларига нисбатан «оммавий тарзда кескин салбий муносабатлар кузатилаётгани», шунингдек, «уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенг миқёсда поймол этилаётгани» туфайли нота топширилганини маълум қилди.
«Озодлик радиоси»нинг Тожикистондаги бўлими ҳисобланган «Озоди радиоси» хабар беришича, 26 апрел куни Тожикистоннинг бир неча фуқароси уларни уч кундан буён Внуковода ушлаб туришгани ва Россия ҳудудига ўтказмаётганини айтиб берган. Улар аэропортда 500 нафар атрофидаги ватандошлари ташқарига чиқа олмаётганини билдиришган.
25 апрел куни Тожикистондаги Asia-Plus нашри 22 апрелдан буён Россия-Қозоғистон чегарасида Тожикистон давлат рақамлари тақилган 180 га яқин автомобиллар Россия ҳудудига ўтказилмаётгани ҳақида хабар берганди.
«1000 га яқин тожиклар Россияга қўйилмаяпти. Биз Қозоғистон ва Россия ўртасида қолиб кетдик. Бошқа мамлакатлар фуқароларига рухсат бор, фақат тожиклар ўтказилмаяпти. 180 га яқин машина турибди, кўпчилигида тожик рақамлари. Ҳар бир машинада 5 дан 10-12 нафаргача йўловчи бор, кўпчилиги аёллар ва болалар», — деган нашрга Россия ҳудудига ўтишга ҳаракат қилган мигрантлардан бири.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг таъкидлашича, Россия-Қозоғистон чегарасининг қуруқликдаги участкаларидаги вазият «Крокус Сити Ҳолл»даги теракт туфайли «хавфсизлик чоралари кучайтирилгани» ва «террорчилик таҳдидлари сақланиб қолаётгани» билан боғлиқ. Захарованинг сўзларига кўра, текширувлар «чегарани кесиб ўтаётган барчада, фуқаролигидан қатъи назар» амалга оширилмоқда.
«Крокус Сити Ҳолл»даги теракт ижрочилигида Тожикистон фуқаролари айблангач, Москвада ва Россиянинг бошқа шаҳарларида мигрантларни текшириш кучайтирилган.
Тожикистон меҳнат вазирлиги терактдан кейин Россиядан мигрантлар қайтиб келиши кескин ошганини қайд этган. Вазирлик раҳбари ўринбосари Шаҳноза Нодирийнинг айтишича, «безориликка учраётгани туфайли эмас, қўрқув, ваҳима кучайгани туфайли кўпчилик кетишга қарор қилишган». Шу билан бирга, у кундалик ҳаётда Тожикистон фуқароларига нисбатан тазйиқлар ортганини қайд этган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг «Первий отдел» лойиҳаси март ойи охирида Санкт-Петербургда ҳуқуқ-тартибот органлари Россияда бўлиш ҳуқуқига эга бўлмаганларни аниқлаш ва депортация қилишга қаратилган «Антимигрант» номли кенг кўламли амалиёт ўтказаётгани ҳақида хабар берганди. Чет эл давлатлари фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокатлардан бирининг айтишича, рейдлар ётоқхоналар ва квартиралар бўйлаб ўтказилган, махсус ҳибсхоналар эса одамлар билан тўлиб кетган. Кейинроқ Петербург судлари 25 мартдан 29 мартга қадар бўлган вақтнинг ўзида чет эл давлатлари фуқароларини Россиядан мажбуран чиқариб юбориш бўйича юзлаб қарорлар қабул қилинганини маълум қилганди. Уларнинг фуқаролигига аниқлик киритилмаган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Жаҳон | 17:11
-
Эрон ташқи ишлар вазири Путин билан учрашади
Жаҳон | 16:40
-
🔴 LIVE: АҚШ урушга қўшилди, Эроннинг жавоби қандай бўлади?
Жаҳон | 16:30
-
«Тинчликпарвар президент сифатида келган Трамп янги уруш бошлади» — Медведев
Жаҳон | 16:11
Мавзуга оид

18:46 / 17.06.2025
Россия Тожикистоннинг электр энергиясидан 297 миллион доллар қарзини кечади

08:50 / 14.06.2025
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

13:48 / 12.06.2025