Бухородаги кўприк юк машинаси ўтаётганда қулаб тушди
Жондор туманида устидан юк машинаси ўтиб кетаётган кўприк қулаб тушди. Юк машинасининг орқа томони дарёга тушиб кетган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бухоро вилояти Жондор туманидаги Зарафшон дарёси устига қурилган кўприк юк машинаси ўтаётганда қулаб тушган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда оғир юк машинасининг орқа қисми дарёга тушиб кетгани ва олд қисми ердан узилиб, кўтарилиб қолганини кўриш мумкин.
Маълум қилинишича, юк машинасининг дарёга қулаб кетиши ҳодисасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
Ҳозирда Жондор туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ мазкур ҳолат бўйича ўрганишларни олиб бормоқда.
«Ишчи гуруҳнинг якуний натижаси бўйича батафсил маълумот берилади», дейилади хабарда.
Маълумот учун, феврал ойи охири, март ойи бошларида ёғиб ўтган ёмғирлар оқибатида республиканинг бир неча ҳудудида кўприкларни сув ювиб кетган ва уларнинг айримлари қисқа муддатда таъмирланган эди.
Бундан ташқари, 2024 йил 16 феврал куни Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги кўприкнинг бир қисми юк машинаси ўтаётганда қулаб тушганди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чжэ Мённи табриклади
Ўзбекистон | 16:09
-
Ўзбекистонликлар даромадининг қанча қисмини кредит ёпишга сарфлашяпти?
Иқтисодиёт | 15:54
-
Сурияликлар Қурбон ҳайити арафасида оммавий равишда уйга қайтяпти
Жаҳон | 15:50
Мавзуга оид

11:43 / 03.05.2025
“10 марта такрорлаб, эслаб қоламан” – 205 та давлат пойтахтларини ёддан биладиган 8 ёшли Шукрона

16:31 / 30.01.2025
Бухорода Cobalt ЙПХ ходимини уриб кетди

10:57 / 23.01.2025
Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди

20:43 / 27.12.2024