Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини калтаклади
Ҳолат Хонқа туманидаги 36-мактабда содир бўлган. Ўқитувчи дастлаб боланинг бошига қўл ва дафтар аралаш тарсакилар солиб, кейин ўқувчи қизни дўппослаб кетган. Вазият ММТБ томонидан ўрганилмоқда. Бош прокуратура терговга қадар текширув олиб борилаётганини, судга оид тиббий экспертизаси тайинланганини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр
29 феврал куни тармоқларда Хоразмдаги мактаблардан бирининг мактаб ўқитувчиси бошланғич синфда ўқийдиган ўғил ва қиз болаларни дўппослагани акс этган видео тарқалди. Унда дарс ўтиб турган ходим дастлаб боланинг бошига қўли ва дафтари билан тарсакилар солган.
Кейин эса ёнида турган қизалоқдан савол сўраб, дафтарни кўрсатган ва силтаб, юзига уриб ташлаган. Шу зайлда 50 сония давомида қизалоққа бақириб, уни калтаклаган. Ўқитувчи 30 сония дарс ўтиб тин олгач, кейин қизчани яна силтай бошлаган.
Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. Унга кўра, бу вазият Хонқа туманидаги 36-мактабда юзага келган.
“Видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз”, – дейилади расмий хабарда.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов эса бу мактабда содир бўлган ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, текширув доирасида ўқувчиларда тан жароҳатларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Текширув ҳаракатлари Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кичик ва ўрта бизнес учун ускуналар кўргазмаси
Жамият | 19:00
-
Ўзбекистонда 500 минг гектардан зиёд ҳудудда чигиртка тарқалгани аниқланди
Ўзбекистон | 18:37
-
Украина ИИВ раҳбари Россия украиналиклар ўрнига россиялик ҳарбийлар жасадини юборганини маълум қилди
Жаҳон | 18:29
-
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди
Ўзбекистон | 18:19
Мавзуга оид

20:28 / 18.06.2025
Хоразмда Tico ағдарилиб, 18 ёшли йигит ҳалок бўлди

19:03 / 13.06.2025
Тухумбарак таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

12:45 / 09.06.2025
Хоразмда Россиядан депортация бўлганларга сохта паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

10:40 / 07.06.2025