Фан-техника | 21:18 / 10.02.2024
51196
5 дақиқада ўқилади

Букланадиган iPhone, энг ишончли автомобиллар ва энг кўп сотилган смартфонлар – ҳафта технодайжести

Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги технология ва илм-фанга оид энг қизиқарли хабарларни жамлади.

2023 йилда дунёда энг кўп сотилган 10 та смартфон

Canalys тадқиқот компанияси 2023 йилда дунёда энг кўп сотилган смартфонлар рейтингини эълон қилди. Ўнта ўриндан еттитасини Apple телефонлари эгаллаган.

Фото: X / Canalys

Биринчи ўринда iPhone 14 Pro Max, 12 ой ичида қурилма 34 млн нусхада сотилган. Иккинчи ўринда уч ой ичида 33 млн марта сотилган iPhone 15 Pro Max. Учинчи энг оммабоп смартфон iPhone 14 (29 млн нусха) бўлган.

2023 йилда дунёда энг кўп сотилган топ-10 смартфон:

  • iPhone 14 Pro Max (34 млн);
  • iPhone 15 Pro Max (33 млн);
  • iPhone 14 (29 млн);
  • iPhone 14 Pro (29 млн);
  • iPhone 13 (23 млн);
  • Galaxy А14 4G (21 млн);
  • iPhone 15 Pro (21 млн);
  • Galaxy А54 (20 млн);
  • Galaxy А14 5G (19 млн);
  • iPhone 15 (17 млн). 

Renault Duster

Renault Duster кроссоверининг 3-авлодини тақдим қилди. Автомобилнинг ташқи кўриниши 2023 йил ноябрида Руминияда тақдим этилган Dacia Duster’ники билан деярли бир хил.

Фото: Renault
Фото: Renault
Фото: Renault
Фото: Renault

Автомобил 3 хил версияда тақдим этилди: 1 литрли уч цилиндрли 100 от кучига эга турбодвигателли, 130 от кучига эга 1,2 литрли турбодвигателли ҳамда ҳибрид версия.

Ҳозирча автомобилнинг расмий нархи маълум қилинмади.

Букланадиган iPhone

The Information’нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, Apple камида иккита букланадиган iPhone прототипларини ишлаб чиқмоқда. Аммо мазкур дизайндаги қурилмалар компаниянинг 2024−2025 йилларга мўлжалланган оммавий ишлаб чиқариш режаларига киритилмаган. Муҳандислар дизайн муаммоларига айниқса букланувчи экранларнинг шикастланишга мойиллиги билан боғлиқ муаммога дуч келишган. Шу жиҳатдан, агар янги қурилма дизайни компания стандартларига зид бўлса, ишланмалар тўхтатилиши ҳам истисно этилмаган.

Фото: Clark Miller

Шунингдек, Аpple саккиз дюймли дисплейга эга, iPad Mini билан тахминан бир хил ўлчамда бўлиши кутилаётган букланадиган iPad ишлаб чиқиш устида ҳам ишламоқда.

Энг ишончли автомобиллар

J.D.Power агентлиги ўзининг ишончли автомобиллар Vehicle Dependability Study рейтингини эълон қилди. Бир йил аввалгидек, унда биринчи ўринни Lexus (PP100 индексида 135 балл), иккинчи ва учинчи ўринларни Toyota (147) ва Buick (149) эгаллади. 

PP100 индекси 100 та машинага тушган шикоятлар сонида ифодаланади. Lexus автомобилларига мижозлардан энг кам (135 та) эътироз бўлган, бунда бренд рейтингда шунча балл тўплаган. 

PP100 индекси бўйича энг ишончли автомобиллар рейтинги:

  • 135 балл – Lexus (IS, ES, NX, RX моделлари);
  • 147 – Toyota (Corolla, Camry, 4Runner, Tundra, Tacoma);
  • 149 – Buick (Encore);
  • 174 – Chevrolet (Equinox, Tahoe, Traverse);
  • 174 – MINI;
  • 175 – Porsche 718;
  • 185 – Mazda;
  • 187 – Kia Sedona;
  • 190 – BMW (Х1, Х6);
  • 190 — Dodge. 

Рейтингнинг энг қуйи қисмини Chrysler эгаллади – унинг PP100 рейтинги 310 балл. Audi (275), Land Rover (268), Volkswagen (267) ва Tesla (252) ҳам энг ёмон кўрсаткичларни қайд қилган. 

Рейтинг учун маълумотлар 3 йил давомида ҳайдовчилар ўртасида ўтказилган сўров асосида тўпланган. Уларга 9 та тоифага ажратилган 184 та муаммо юзасидан савол берилган: иқлим назорати; электрон ёрдамчилар; ҳайдаш тажрибаси; экстерер; функциялар/бошқарув ускуналари/дисплейлар; ахборот-кўнгилочар тизим; интерер; двигател ва ўриндиқлар. 

Apple Vision Pro

Apple компанияси ўзининг янги маҳсулоти – Vision Pro виртуал реаллик шлемини сотувга чиқарди. Ҳозирча фақат АҚШда ва 200 минг дона чекланган миқдорда. Қурилма учун белгиланган қиммат нарх – 3500 доллар ҳам оммавий талабга таъсир қилмади ва маҳсулотнинг биринчи партияси бир соат ичида тўлиқ сотилди.

Ўйин, иш ва бошқа кўнгилочар мақсадларга хизмат қиладиган бу жиҳоз виртуал воқелик оламида катта бурилиш ясаши кутиляпти. Унинг қўшимча бошқарув аксессуари йўқ. Бу гаджет орқали узоқ вақтдан бери кинолардагина акс этган жараён ҳақиқатга айланди. Уйдан чиқмасдан туриб дунёни айланиб чиқиш, кинотеатрга бормасдан ўша ердаги муҳитни ҳис қилиб кино кўриш мумкин.

Фото: AP

Қурилмадаги тўлиқ 3 ўлчовли интерфейс фойдаланувчининг қўллари, кўзлари ва овози ёрдамида бошқарилади. Асосий бошқарув кўз ҳаракатлари орқали амалга оширилади. Объектларга қаралганда улар турган ўрнидан бироз силжийди ва катталашади. Клавиатура керак бўлганда эса виртуал шаклда пайдо бўлади. Илова ойналарини худди реал объектлар каби суриш, кўтариш, уларни истаган ўлчамда катталаштириш ёки кичрайтириш мумкин.

Виртуал реаллик шлемининг АҚШдаги бошланғич баҳоси 3499 доллардан бошланади. Нархлар техник имкониятлардан келиб чиқиб, қуйидагича ўзгаради:

  • 256 ГБ хотирага эга Apple Vision Pro – 3499 доллар;
  • 512 ГБ хотирага эга Apple Vision Pro – 3699 доллар;
  • 1 ТБ хотирага эга Apple Vision Pro – 3899 доллар.  

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Ўзбекистон Автомобил бизнеси уюшмаси (ABA): автомобилсозликни барқарор ривожлантириш учун соҳа етакчиларининг бирлашмаси

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Ўзбекистон Автомобил бизнеси уюшмаси (ABA): автомобилсозликни барқарор ривожлантириш учун соҳа етакчиларининг бирлашмаси

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи