Ўзбекистон | 15:00 / 18.03.2025
2435
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон Автомобил бизнеси уюшмаси (ABA): автомобилсозликни барқарор ривожлантириш учун соҳа етакчиларининг бирлашмаси

14 март куни Тошкент шаҳридаги Hampton by Hilton меҳмонхонасида Ўзбекистон Автомобил бизнеси уюшмаси (ABA UZBEKISTAN) томонидан ташкил этилган бизнес-нонушта бўлиб ўтди. Тадбирда автомобилсозлик ва унга ёндош соҳаларнинг асосий иштирокчилари, жумладан, "O‘zavtosanoat", ADM Global, BYD Uzbekistan, SamAuto, KPMG, UZAUTO TRAILER, Agroup ва бошқа компаниялар вакиллари иштирок этишди.

Фото: ABA UZBEKISTAN

Ўзбекистон Автомобил бизнеси уюшмаси тақдимоти

Ўзбекистон Автомобил бизнеси уюшмаси (ABA UZBEKISTAN) – бу автомобилсозлик саноатининг етакчи иштирокчилари, жумладан, автомобил ишлаб чиқарувчилар, бутловчи қисмлар етказиб берувчилар, импорт қилувчилар, дистрибюторлар ва дилерларни бирлаштирган нодавлат ва нотижорат ташкилот ҳисобланади. Тадбир доирасида иштирокчилар уюшманинг миссияси, стратегик мақсадлари ва фаолиятининг асосий йўналишлари билан танишдилар.

ABA UZBEKISTAN фаолиятининг асосий йўналишлари:

1. Бозор таҳлили ва тадқиқоти: маълумотларни тўплаш, жорий тенденцияларни мониторинг ва автомобил бозори ривожланишини прогноз қилиш.

2. Автомобил йиғувчи корхоналарини қўллаб-қувватлаш: ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга кўмаклашиш, инвестицияларни жалб қилиш ва илғор технологияларни жорий этиш.

3. Автомобил компонентлари ишлаб чиқарувчиларини ривожлантириш: етказиб берувчиларнинг ягона базасини яратиш, бозор иштирокчилари ўртасидаги кооперация алоқаларига кўмаклашиш.

4. Дистрибюторлар ва дилерларни қўллаб-қувватлаш: инвестицияларни ҳимоя қилиш, бизнес манфаатларини давлат даражасида тақдим этиш.

Уюшманинг миссияси ва мақсадлари

Уюшма раиси Ш. Юсупов уюшма олдига қўйилган мақсадлар билан таништирди.

“ABA UZBEKISTAN ўз олдига улкан вазифаларни қўймоқда:

• Ўзбекистон автомобилсозлик саноатида ижобий ўзгаришлар драйверига айланиш.

• Инновацияларни жорий этиш, маҳсулот ва хизматлар сифатини оширишга кўмаклашиш.

• Маҳаллий автосаноатнинг минтақавий ва халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш.

• Ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, дистрибюторлар ва дилерлар ўртасида ўзаро самарали алоқалар учун платформа яратиш режа қилинган. ABA UZBEKISTAN ўзаро профессионал алоқалар учун асосий платформага айланиш, соҳанинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш, инновацияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистоннинг халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ниятида”, - деди у.

Уюшма иштирокчилари учун имтиёзлар

ABA UZBEKISTAN’га аъзо бўлиш бир қатор асосий имкониятлардан фойдаланиш имконини беради:

• Давлат органлари билан бўладиган мулоқотга кўмаклашиш: бизнесни ривожлантириш масалалари ва бозор иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташаббусларни илгари суриш.

• Бизнес ҳамжамияти: тажриба алмашиш ва ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун соҳадаги тадбирлар, форумлар ва ишчи гуруҳларда иштирок этиш.

• Таҳлил ва тадқиқотлар: эксклюзив маълумотлар, таҳлилий ҳисоботлар ва бозор ривожланиши бўйича прогнозлардан фойдаланиш.

• Маркетинг ва PR: кўргазмалар, конференциялар ва бошқа оммавий тадбирларда иштирок этиш орқали иштирокчиларнинг брендларини тарғиб қилиш.

Уюшманинг тузилмаси ва ишлаш тамойиллари

ABA UZBEKISTAN кенг доирадаги иштирокчиларни, жумладан, автомобил ишлаб чиқарувчилар, бутловчи қисмларни етказиб берувчилар, дистрибюторлар, дилерлар, шунингдек, кредит ва суғурта ташкилотларини бирлаштиради. Уюшма доирасида ўзаро алоқаларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида бозорнинг турли сегментлари манфаатларини ифодаловчи ихтисослаштирилган қўмиталар ташкил этилади.

Аъзо бўлиш тартиби

ABA UZBEKISTAN’га аъзо бўлиш онлайн ёки офлайн шаклда ариза бериш ва кейинчалик шартнома имзолаш орқали амалга оширилади. Уюшмада иштирок этиш бепул бўлиши, уни барча манфаатдор томонлар учун қулай қилади.

Бизнес-нонушта автомобил саноати вакиллари ўртасида самарали мулоқот майдонига айланди. Тадбир иштирокчилари нафақат ABA UZBEKISTAN имкониятлари билан танишдилар, балки соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Реклама ҳуқуқи асосида