Ўзбекистон | 15:25 / 05.02.2024
12977
5 дақиқада ўқилади

Одам шакарсиз яшай оладими?

Кўплаб касалликларга олиб келиши айтиладиган шакар айнан қайси жиҳати билан зарарли? Унинг фойдаси кўпроқми ёки зарари? Kun.uzʼнинг янги «Аргумент» лойиҳаси илк сонида мутахассислар шакар ва ширинликлар атрофида айланувчи қатор саволларга жавоб берди.

«Аргумент» лойиҳасининг илк мавзуси шакарга бағишланди. Унда олий тоифали эндокринолог Азиза Юнусова ва диетолог шифокор Феруз Йигиталиев шакар атрофидаги баҳс-мунозаралар ҳақида фикр юритди.

Одам нега шакарга боғланиб қолади?

Азиза Юнусова: — Шакар инсонларни ўзига тобе қилиб қўяди. Шакарсиз маҳсулот еганда тил орқали рецепторлар ўзгача қабул қилади. Шу сабабли озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли барчасида шакар бор.

Инсон асосан уч хил маҳсулотни қабул қилиши керак, булар организмда қурилиш маҳсулотлар: углевод, оқсил, ёғ. Углевод эса шакарда бўлади, углевод энергия пайдо бўлиши, бош мия фикрлаши, ишлаши, чарчоқ йўқолиши, юрак ишлаши учун керак бўлади. Лекин меъёр бўлиши лозим. Меъёрдан ортиқча углевод жигар орқали йиғилиб, ёғга айланади. Қанча кўп шакар ейилса, шунча семириш, ёғ йиғилиши пайдо бўлади.

Шакарнинг кунлик истеъмол миқдори

Феруз Йигиталиев: — Бир пайтлар ЖССТ шакар кунлик шакар миқдори 30 гр бўлиши керак деганди. Лекин тана вазнлари, ёш фарқи бор, нега бир хил деган эътироз бўлгач, қайта ишланиб, шакар миқдори одамга керакли кунлик калориянинг 10 фоизидан олмаслиги керак дейилди. 10 фоиз – 160 ккал бўлади, бу эса 40 грамм шакарга тўғри келади, яъни бу ўрта ёшли ўртача вазнли одам учун. Керакли калория ҳам ёш ва вазнга кўра ўзгаради, шунга қараб калориянинг 10 фоизини шакар қилиш мумкин.

Азиза Юнусова: — Менимча, умуман шакар маҳсулотини қабул қилиш керак эмас. Новвот, шакар, асал кабилар биз аниқ биладиган углеводлар, лекин меваларда, овқатда, ичимликларда углеводлар бор. Шакарсиз маҳсулотни топиш қийин ўзи. Кўпчилик олаётган маҳсулотининг таркибини кўрмайди ҳам.

Илгари одамлар шакар истеъмол қилган ва бу зарар қилмаган, чунки улар фаол жисмоний меҳнат қилган, яъни сарфлаётган энергиясига яраша бўлган бу. Лекин ҳозир бундай эмас. Биз қанча кўп ортиқча энергия истеъмол қилсак, шунча кўп касаллик пайдо бўлади.

Семирмасликда шакарнинг ўрни

Азиза Юнусова: — Юқорида айтганимдек, ҳамма маҳсулотда шакар бор. Фақатгина узоқ вақтга мўлжалланмаган маҳсулотларга шакар қўшилмайди, яъни полиз маҳсулотлари, дуккакли маҳсулотлар, айрим сут маҳсулотлари ва бошқа музлаткичда сақланувчи маҳсулотлар.

Инсон организми шакарни талаб қилаверади, шунинг учун бундай маҳсулотларни яхши кўрамиз. Маҳсулот тез сотилиши учун мазали бўлиши керак, бунинг учун эса шакар қўшилади. Шунинг учун фақатгина айнан шакарнинг ўзини тўхтатиш етарли бўлмайди.

Шакарли маҳсулотлар истеъмолини тўхатиш

Феруз Йигиталиев: — Биринчи навбатда олий навли унни тўхтатиш керак, чунки бундай уннинг кепаги бутунлай тозаланади. Кетчуп ва майонезлардан ҳам воз кечиш керак. Масалан, кетчупда жуда кўп шакар бор. Кейингиси эса газли ичимликлар, бундай ичимликлар таркибида кўп углевод бор. Асосийлари мана шу учаласи.

Азиза Юнусова: — Энергетик ичимликлар, уларнинг биттасида 10 қошиққа тенг шакар бор. Иккинчиси — шоколад, конфетлар; учинчиси — юқорида айтилган олий навли ун; тўртинчиси — колбаса ва сосиска маҳсулотлари; бешинчиси — тез тайёр бўлувчи макарон маҳсулотлари.

Уйда тайёрланадиган консервалар истеъмоли

Феруз Йигиталиев: — Шакар кучли консервант, яъни сақловчи, сақланувчи восита. Консервантлаш учун бошқа йўллар ҳам бор, лекин бизда шакардан фойдаланишади одатда. Оз-оздан мураббо ейиш зарар қилмайди, меъёрдан ошмаса зарарли эмас.

Доимий шакар истеъмоли сабаб пайдо бўладиган касалликлар

Азиза Юнусова: — Биринчи навбатда юрак-қон томир касалликлари пайдо бўлади. Шакар юмшоқ тўқималарда йиғилиб қолади, бундай тўқималар юрак, буйрак, мия, оёқдаги нерв тўқималар, кўз тўқималари. Ошқозоности бези ҳам шакарга нисбатан тез реакция билдиради, кўп шакар истеъмол қилиш оқибатида қандли диабет келиб чиқади.

Бундан ташқари, асаб касалликлари ҳам келиб чиқади, суяк тўқималаридаги ўзгаришлар (калций сўрилмаслиги), аллергик реакциялар, иммунитет тушиб кетиши ва оқибатида турли вирусли касалликлар оғир кечади. Коронавирус пандемияси пайтида ҳам ўлим ҳолатлари асосан қандли диабети бор одамларда кузатилди. Қандли диабет ва семизликка қарши курашиш керак, бунинг ортида эса соғлом турмуш тарзи ётади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди