Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Президент томонидан «Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Келгуси ўқув йилидан ИИВ Академиясида «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши бўйича бакалавриатга қабул бошланади. Ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этади.
Математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологияларидан халқаро, минтақавий ва республика олимпиада совриндорлари дастлабки танловдан ўтгандан сўнг якуний якка тартибдаги суҳбатсиз ўқишга қабул қилинади.
Ўз навбатида, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигига қабул бошланади. Ўқиш муддати бир йилни ташкил этади. Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланадиган халқаро нуфузли IT-сертификатларга эга бўлган номзодлар «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан имтиҳонлардан озод этилади.
Мавзуга оид

10:42 / 01.05.2025
Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади

17:50 / 01.03.2025
Кўчатлар нима сабабдан қурийди, уларни қандай экиш керак ўзи? – мутахассис бунга жавоб берди

13:39 / 10.01.2025
Ўрта таълим муассасаларига 500 нафар хорижий мутахассис жалб этилади

09:49 / 23.07.2024