Жаҳон | 22:01 / 15.03.2025
3976
2 дақиқада ўқилади

Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи

АҚШ президенти буни бюрократияга қарши кураш чоралари билан изоҳлади.

Фото: REUTERS/Sarah Silbiger

АҚШ президенти Доналд Трамп бюрократияга қарши кураш баҳонасида бир қанча агентликларнинг функциялари ва ходимлари сонини имкон қадар қисқартирадиган янги қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат Оқ уй томонидан эълон қилинди.

Улар орасида «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи АҚШ ҳукуматининг Глобал Медиа агентлиги (USAGM) бор.

Бундан ташқари, рўйхатга Вудро Вилсон маркази, Федерал воситачилик ва келишув хизмати, Музей ва кутубхона хизматлари институти (АҚШ музейлари ва кутубхоналарни қўллаб-қувватлайди), Уйсизлар бўйича идоралараро кенгаш, Молиявий ривожланиш институтлари жамғармаси, Озчиликлар бизнесини ривожлантириш агентлиги ва Арктика тадқиқот комиссияси киритилди.

Қонунга кўра, ташкилотлар бир ҳафта ичида ўз филиаллари вазифалари тўғрисида ҳисобот тақдим этиши керак бўлади.

Февраль ойида АҚШ ҳукумати самарадорлиги агентлиги (DOGE) раҳбари, америкалик тадбиркор Илон Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини ёпишга чақириб, уларда «ўзи билан гаплашадиган радикал сўл аҳмоқлар» ишлаётганини айтди.

Аввалроқ Доналд Трамп Associated Press (AP) журналистларини Оқ уйда ўтказиладиган мабуот тадбирларига киришини тақиқлаб қўйган эди. Агентлик ўз хабарларида Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб номлашдан бош тортди. Трамп ўз қарорига кўра, ушбу географик номни ўзгартирган эди. AP агентлиги Оқ уйдан четлатилиши ҳақидаги қарор юзасидан судга мурожаат қилди, аммо ҳозирча муваффақият қозона олмади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди