Беруний туманидаги автосалонда ёнғин содир бўлди
Ёнғин оқибатида автосалоннинг том қисми ва BYD русумли автомобил ёниб зарарланган.

Фото: Видеодан кадр
24 январ куни соат 20:17 да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, «Шаббаз» овулида жойлашган электромобил автосалонида ёнғин содир бўлди.
Қайд қилинишича, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:23 да воқеа жойига етиб бориб, соат 20:48 да ҳудудни ўраб олиб, соат 21:08 да ёнғинни ўчирган.
Ёнғин оқибатида автосалоннинг 90 кв.м. майдони том қисми ва бир дона BYD русумли автомобил ёниб зарарланган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин оқибатида жисмонан жабрланганлар йўқлиги таъкидланмоқда.
Мавзуга оид

05:29
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025
Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

13:28 / 09.03.2025