Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Кучли шамол аланганинг тезроқ тарқалишига сабаб бўлмоқда. Лонг-Айлендни Ню-Йоркнинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи NY 27 шоссеси ёпиб қўйилди.

Фото: AP
Ню-Йорк штати губернатори Кэти Хокул Лонг-Айлендда юзага келган бир нечта ёнғин очоқлари сабаб фавқулодда ҳолат режими жорий этилишини эълон қилди.
Қайд этилишича, кучли шамол натижасида катта майдонга тарқалган ёнғин туфайли Лонг-Айлендни Ню-Йоркнинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи NY27 шоссеси ёпилган.
Расмийларнинг маълумотларига кўра, аланга камида иккита иншоотга зарар етказган бўлиб, улардан бири Фрэнсис Габрески аэропорти яқинида жойлашган. Аэропорт ходимлари вақтинчалик эвакуация қилинган. Ёнғинни ўчириш вақтида ўт ўчирувчилардан бири жароҳат олган ва у юзининг иккинчи даражали куйиши билан шифохонага етказилган. Ҳозирча аҳолини эвакуация қилиш ишлари бошланмаган.
Шу билан бирга, шамолли об-ҳаво сақланиб қолиши ва ҳатто ушбу ҳудудда шамол кучайиши прогноз қилинмоқда. Губернатор Хокулнинг CNN’га маълум қилишича, «барчаси бир неча кунга чўзилиши мумкин» ва «олов ҳозирда эгаллаб олган ҳудудидан ташқарига ҳам тарқалиши ҳам ҳеч гап эмас». Ёнғин ўчоқларидан бири энг яқин турар-жой биноларидан 4 километр узоқликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, январ бошларида Лос-Анжелес округида ёнғинлар бошланган эди. Ушбу ёнғинлар оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлган, 16 мингга яқин иншоот ёниб кетган ёки шикастланган, 180 минг киши эвакуация қилинганди. Ёнғинлар етказган зарар 250 миллиард долларга баҳоланган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

12:45 / 25.07.2025
“Сурхондарёнинг “ўпкаси” ёниб кетяпти” – Шерободдаги ёнғин давом этаётгани маълум бўлди

21:48 / 24.07.2025
Бўстонлиқ тоғларидаги ёнғин қарийб 7 соатда ўчирилди

10:38 / 24.07.2025
Сурхондарёдаги қўриқхонада рўй берган йирик ёнғин 8 соатда ўчирилди

23:11 / 23.07.2025