Ўзбекистон | 05:29 / 11.03.2025
19168
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

Аланга ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан қарийб ярим соатда ўчирилган. ФВВ жабрланган фуқароларнинг аҳволи яхши эканини маълум қилди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қашқадарёда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 10 март куни Қашқадарё вилояти, Касби тумани Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида иккита 9 тоннали сиғим ёнган.

Воқеа жойига қутқарув хизматида тўртта ёнғин қутқарув бўлинмалари соат тахминан 22:04 да этиб бориб, соат 22:33 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.

Ёнғин оқибатида икки нафар фуқаро куйиш тан жароҳатини олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

«Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлгани, Андижондаги заправкада автомобил газ баллони портлаб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид