Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ўқувчилар бошқарган Gentra каналга ағдарилиб, эгизаклар сувда оқиб кетди
Автомобил ичида жами беш нафар ўсмир бўлган. Уларнинг уч нафари сувдан чиқа олган, эгизак бўлган икки ўсмир эса чиқа олмаган ва бедарак йўқолган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Сирдарё вилояти Гулистон туманида ўқувчилар бўлган Gentra каналга тушиб кетди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни очиқлади.
Маълум қилинишича, 14 январ куни ҳайдовчи автомашинани Гулистон тумани, Иноқлик маҳалласи ҳудудидан ўтган Ўнг тармоқ каналининг ўнг томонида жойлашган маҳаллий ички йўл бўйлаб бошқариб бораётиб, рул бошқарувини йўқотиб, каналга тушиб кетган.
Болаларнинг 3 нафари тирик қолган, 2 нафари эса сувда оқиб кетган. Икки йигит эгизак бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан «Дарё»га берган маълумотга кўра, вояга етмаган М.И. тегишли ҳужжатларсиз бувиси Б.И. га тегишли бўлган қизил рангли Gentra’ни Гулистон тумани, «Иноқлик» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Дўстлик канали бўйидаги автойўлда бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида мазкур каналга тушиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.
Вояга етмаган М.И. йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган вақтда машинада йўловчилар, унинг синфдошлари вояга етмаган С.В., С.В., Н.И. ва Д.Н. бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганидан сўнг, автомашинадан М.И., Н.И. ва Д.Н. автомашина ойналарини синдириб, сувдан чиққан, бироқ вояга етмаган С.В. ва С.В. чиқолмаган.
Gentra фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари томонидан Дўстлик каналидан олиб чиқилганда, вояга етмаган С.В. ва С.В.нинг мурдаси топилмаган бўлиб, ҳозирда уларни топиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳодиса содир бўлган жой вилоят прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи иштирокида ҳамда вилоят тергов-тезкор гуруҳи, ЭКБ экспертлари, фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари, иштирокида кўздан кечирилиб, процессуал тартибда баённома расмийлаштирилди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01
-
Президентнинг Жиззахга ташрифи, ижтимоий объектларнинг геопортали, шаҳодатномадаги баҳоларнинг имтиҳонда инобатга олинмаслиги – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18
-
Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади
Жамият | 21:52
Мавзуга оид

09:42 / 13.07.2025
Тошкентда 7 бола чўкиши икки ой давомида турли кунларда рўй берган

16:09 / 12.07.2025
Тошкентда 7 нафар бола уйдаги ҳовузда чўкди

23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди

13:44 / 27.06.2025