Адвокатларни электрон тизим орқали танлаш тартиби жорий этилмоқда
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига фуқаролик ва маъмурий ишларни киритиш орқали фуқароларнинг бепул юридик ёрдам олиш имконияти кенгайтирилмоқда.

Фото: parliament.gov.uz
Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг йиғилишида “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилингани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу ҳужжатга кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига фуқаролик ва маъмурий ишларни киритиш орқали фуқароларнинг бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилмоқда. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни инсон омилисиз электрон тизим орқали тасодифий танлаш тартиби жорий этиляпти.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада ошириш ва малакали юридик ёрдам олишга бўлган кафолатларини кучайтиришга, шунингдек, мамлакатнинг тегишли халқаро рейтинглар, шу жумладан Ҳуқуқ устуворлиги (Rule of law) индексидаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади.
Фракция аъзолари қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид

17:38 / 05.06.2025
Тошкентда ўзини ИИВ мансабдори сифати таништириб, пул ундирмоқчи бўлган адвокат ушланди

07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

12:04 / 19.03.2025