ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: ДХХ
Унда, Қарши шаҳрида фаолият олиб борувчи адвокатлик бюроси адвокати жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан 2 нафар фуқарога нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартириб бериш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Навбатдаги ҳолатда Қарши шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати фуқаролик ишлар бўйича Қарши туманлараро судининг иш юритувида бўлган ишни ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро фойдасига ҳал қилиб бериш юзасидан у билан шартнома тузиб, хизмат ҳақи эвазига 2 млн сўм ва давлат божи учун 1,5 млн сўм олади.
Адвокат мазкур фуқаролик ишини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали ҳал қилишини айтиб, қўшимча 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Қарши шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро билан шартнома тузмаган ҳолда, Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувида бўлган безорилик ҳуқуқбузарлигига оид ишнинг унга тегишли қисмини терговчи орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, муқаддам 2 млн сўм олади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат ушбу ишни гўёки ижобий ҳал қилганлигини айтиб, қўшимча 2 млн сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди
Жаҳон | 23:50 / 02.07.2025
-
Андижонда профилактика инспектори пичоқланди, Қўйлиқ йўлида мегатирбандлик юзага келди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:39 / 02.07.2025
-
Озарбойжон–Россия зиддиятлари нимадан дарак?
Жаҳон | 23:12 / 02.07.2025
-
Европа АҚШнинг Киевга зенит ракеталари етказиб беришни тўхтатиш қароридан «ҳайратга тушди»
Жаҳон | 23:03 / 02.07.2025
Мавзуга оид

09:39 / 01.07.2025
Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қўлга олинди

17:49 / 30.06.2025
Машина олиб бериш баҳонасида 840 дан ортиқ одамни чув туширган гуруҳ қўлга олинди

12:20 / 30.06.2025
Фирибгарликда айбланган фуқаро Туркиядан депортация қилинди

18:14 / 28.06.2025