Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
У пора эвазига судядан жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб беришни сўраган.

Фото: iStock
Сурхондарё вилоятида жиноят иши бўйича шикоятни қаноатлантириб бериш эвазига судяга пора таклиф қилган адвокат қўлга олинди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилоят суди иш юритувидаги Ш.Ҳ.га (биринчи инстанция суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айбли деб топилган, ҳукм апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган) доир жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб бериш эвазига судяга (жиноят иши бўйича маърузачи) 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган адвокат ушланган.
«Адвокат иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг вакили бўлиб, тафтиш шикояти қонуний кўриб чиқилиши тушунтирилишига қарамай такрор пора таклиф қилгани ортидан, судьянинг билдиргиси асосида, ваколатли орган томонидан тадбир ўтказилган ва у далилий ашё билан қўлга олинди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчиларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламасликни ваъда қилиб, бу учун 10 минг доллар олганида ушланган эди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари тамагирлик йўли билан пора олиб келганликда гумонланиб қўлга олинганди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

20:36 / 04.07.2025
Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар ушланди

19:27 / 01.07.2025
Сурхондарёда Боботоғ каналига сув чиқарувчи қувур ёрилиб кетди

14:22 / 30.06.2025
Термизда 219 туп дарахт ноқонуний кесилди

23:30 / 24.06.2025