Samsung букиладиган смартфонларнинг янги авлодини намойиш этди
Galaxy Z Fold5 нархи $1,8 минг, Galaxy Z Flip5 нархи $1 мингдан бошланади.

Фото: Samsung
Samsung компанияси Samsung Galaxy Unpacked онлайн тадбири давомида букиладиган смартфонларнинг янги авлоди - Galaxy Z Fold5 ва Galaxy Z Flip5 ни намойиш этди. Янги қурилмалар савдоси 11 август куни старт олади. Galaxy Z Fold5 нархи $1,8 минг, Galaxy Z Flip5 нархи $1 мингдан бошланади.
Ҳар иккала қурилма мукаммаллаштирилган Flex Hinge шарнирига эга корпус билан таъминланган. У букиладиган қисмлар орасидаги ёриқларга барҳам беради ва экран очилганида букилган жойининг кўринмас бўлишини таъминлайди.
Смартфон рамкаси мустаҳкам алюминийдан ясалган ва ҳимояланган Corning Gorilla Glass Victus 2 ойнасига эга. Шунингдек, смартфонлар IPX8 стандарти бўйича намликдан ҳимояланган.
Galaxy Z Fold4 смартфони 6,2 дюймли ташқи дисплейга (2316х904) ва 7,6 дюймли ички (2176х1812) экранга эга. Уларнинг янгиланиш частотаси 120 Гц ва HDR10+ стандартини қўллаб-қувватлайди. Қурилма Qualcomm компаниясининг Snapdragon 8 Gen 2 чипи билан жиҳозланган, 12 Gb тезкор ва 256 ёки 512 Gb ёки 1 Tb ички хотирага, симли ва тезкор симсиз қувватлаш имконини берувчи иккита 4400 мА•с аккумуляторга эга.
Смартфон тескари қувватлантириш функциясига эга, у бошқа Samsung аксессуарларини қувватлантириш имконини беради. Шунингдек, 2 та SIM-карта билан ишлайди (eSIM ҳам бор).
Смартфоннинг олд камераси 10 Мп, ички дисплей 4 Мп экраности камерасига эга. У фақат фойдаланилган вақтда «кўриниш беради». Асосий модуль 3 та қисмдан иборат: ультракенг — 50 Мп, кенг бурчакли — 12 Мп, телеобъектив — 12 Мп. Galaxy Z Fold5 учун янги S Pen стилуси ишлаб чиқилган. У енгилроқ вазнга эга, бироқ, смартфонда ўрнатиладиган жойи йўқ. Уни алоҳида сотиб олинадиган чехолда сақлаш тавсия қилинади.
Z Flip5 компакт смартфони жиддий янгиланган. У 3,4 дюйм ташқи экранга (748х720) ва 6,7 дюйм асосий экранга (2640x1080) эга. «Раскладушка» ҳам Snapdragon 8 Gen 2 чипи билан жиҳозланган, аммо фақат 8 Gb тезкор хотира, шунингдек, 256 ёки 512 Gb ички хотирага эга. Унинг камералари оддийроқ: олд камера 10 Мп ва асосий иккита камера 12 Мп — ҳар иккаласи 4K видеони суратга олади. Аккумулятор 3700 мА•с ва симли, тезкор симсиз, тескари қувватлантириш функциясига эга.
Ҳар иккала смартфон янгиланган Android операцион тизими билан таъминланган. У букиладиган смартфонлар учун мўлжалланган янги функцияларга эга.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни USAID тарқатиб юборилиши ҳақида хабардор қилди
Жаҳон | 00:27
-
АҚШ ҳарбийлар учун мия имплантлари устида иш олиб бормоқда
Жаҳон | 00:16
-
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади
Жамият | 23:27 / 28.03.2025
-
Украина армияси Белгород областида бир неча аҳоли пунктини эгаллаган: кўприклар портлатилмоқда
Жаҳон | 23:20 / 28.03.2025
Мавзуга оид

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди

15:25 / 24.03.2025