Имтиёзли шартда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлар ва касблар рўйхати тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар ва кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлаш ҳамда мазкур рўйхатларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Ҳужжатда айтилишича, амалдаги имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатларига 27 йил давомида бир неча маротаба ўзгартиришлар киритилган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар ва кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлаш ҳамда мазкур рўйхатларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳаси 3 та иловадан иборат бўлиб, шундан биринчи иловаси имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатидан иборат.
Қарор лойиҳаси билан имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1-, 2-, 3-сонли рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги ҳамда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш кўзда тутилган.
Қарор лойиҳаси қабул қилиниши натижасида:
имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатлари давлат тилида қабул қилинишига;
амалдаги норматив ҳужжатлардан юқори кучга эга бўлган ҳужжат амалиётга татбиқ қилинишига;
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозимлар рўйхати ҳамда ушбу лавозимларда ишлаган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар киритилишига;
фуқароларнинг имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини амалга оширилишида ортиқча оворагарчиликлар олдини олишга эришилади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
АҚШ Канада билан барча савдо музокараларини тўхтатди
Жаҳон | 11:35
-
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
-
Россияда мигрантлар иштирокида рўй берган жиноятларга ўзбеклар алоқадор эмаслиги айтилди
Ўзбекистон | 11:12
Мавзуга оид

16:58 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар

00:23 / 17.02.2025
Март ва августдан ойликлар ва пенсиялар ошиши ҳақидаги миш-миш рад этилди

23:17 / 13.02.2025
Ўзбекистонда пенсияни аризасиз — автоматик тарзда тайинлаш тизимига ўтилади

10:30 / 11.12.2024