Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахснинг шаъни ва қадр-қиммати “ўйин” объекти бўлмаслиги керак
Кейинги кунларда ҳокимлар мавзуси яна трендга чиқди. Сабаби ҳаммага маълум. Назаримда, бу масаланинг иккита муҳим мезони, қирраси бор.

Биринчи мезони – масаланинг ахлоқий, маънавий томони. Албатта, раҳбар кадрлар ўзларининг репутациялари борасида, алоҳида қайғуришлари керак. Мулозимларда “меъёрий этика”, “ахлоқ нормалари”га риоя қилиш даражаси, юқори бўлиши керак. Чунки, давлат мулозимларига жамиятнинг ишонч даражаси пасайиши – ҳокимиятга, давлат органларига бўлган ишончнинг пасайишига сабаб бўлади.
Иккинчи томони, бу ҳуқуқий мезон ҳисобланади. Ўзбекистон, Конституцияга кўра – ҳуқуқий давлат. Ўзбекистон ҳудудида ва унинг фуқаролари билан бўладиган барча муносабатлар замирида ҳуқуқ туриши керак. Ҳоким томонидан амалга оширилгани гумон қилинаётган иш ҳам, ҳуқуқий жиҳатдан ўлчаниши керак.
Ўзбекистон Конституциясига кўра, ҳар бир фуқаро, инсон – шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Жумладан, давлат мулозимлари ҳам. Яъни, кимдир давлат мулозими бўлиб ишласа, ва у давлат бюджетидан ойлик олса – унинг шахсий дахлсизлигини бузиш мумкин дегани эмас.
Давлат мулозимлари, агар мана шундай вазиятга тушадиган бўлса, ҳуқуқий саволлар қуйидагича бўлиши керак: “бу ҳолат иш жойида бўлганми?”, “бу ҳолат иш вақтида бўлганми?” Агар давлат мулозими, иш вақтида ва/ёки иш жойида шундай қилган бўлса, бу уни айблаш учун тўлиқ асос беради.
Яъни, давлат мулозими, иш вақтида ва иш жойида маиший ахлоқсизлик қилса, тўғридан тўғри ахлоқ кодексини бузган бўлади, давлат ва жамият олдида олган мажбуриятларини бажармаган бўлади. Бу – ҳуқуқий айбловлар учун асос бўла олади.
Агар юқоридаги иккала саволга ҳам “йўқ” деган жавоб олинса, ҳокимга билдириладиган эътироз, тўлиқ ҳуқуқий мақомга, ҳуқуқий кучга эга бўлмайди. Халқаро ва Ўзбекистон қонунчилигига кўра, давлат мулозимларининг ҳам шахсий ҳаёти дахлсиз бўлиши керак. Бу масала, айниқса, ҳозирги информацион технологиялар, ижтимоий тармоқлар даврида жуда долзарб ҳисобланади.
Агар Ўзбекистонда ҳуқуқий тафаккур ривожланмаса, ёки заиф ривожланса, бу жамиятда ўта кучли зиддиятларни, ижтимоий ва сиёсий инқирозларни келтириб чиқариши аниқ бўлади. Ўзбекистон аҳолиси, давлат институтлари аниқ тасаввур қилиши керакки, глобал ахборот оқимлари даврида, миллатнинг инсон қадр-қиммати ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги тушунчаси мустаҳкам ривожланиши керак.
Давлат мулозимларига нисбатан, ахлоқ кодекслари ўз аҳамиятини ошириб боравериши керак. Лекин, мулозимларнинг давлат ва жамият олдидаги асосий масъулияти – уларнинг профессионализми, малакаси, муаммоларни англаш ва ҳал қила олиш қобилияти бўлиши керак.
“Ҳоким иши” масаласида, кўпчиликни ўйлантираётган бошқа муҳим савол ҳам бор. Бу савол эса “шахсий ҳаётга тааллуқли маълумотларни ким, нима мақсадда сиздирди?” Табиий, бу ҳоким ёки унинг тарафдорларидан сиздирилмаган. Демак, бу ерда бошқа масала бор.
Камолиддин Раббимов
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

19:36 / 26.06.2025
Kun.uz муҳаррири Азиз Қаршиев ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимов давлат мукофоти билан тақдирланди

21:19 / 23.06.2025
Эрон мазлум мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилади — Раббимов

20:47 / 30.04.2025
Урушларнинг ўзгарган мотиви: ташқи таҳдид эмас, ички сиёсий мақсадлар

12:27 / 12.04.2025