Хитой ўз фуқароларига чекловлар жорий қилган давлатларни огоҳлантирди
Хитойликларга қарши COVID-19 билан боғлиқ чекловларни жорий қилган мамлакатларга Хитой ҳукумати айнан шундай чоралар билан таҳдид қилди.

Фото: Getty Images
2023 йил бошидан Хитой ниҳоят халқаро туризмга йўл очишга қарор қилди, аммо маълум бўлишича, дунёнинг ҳамма давлатлари ҳам хитойлик сайёҳларни чекловларсиз қабул қилишга тайёр эмас.
Sky News маълумотларига кўра, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Испания каби бир қатор давлатлар хитойликлардан COVID-19 тести натижаларини тақдим этишни талаб қилмоқда. Бундай талаб Хитойда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ошиб кетгани билан изоҳланган. Шуниси эътиборга лойиқки, бу давлатларда дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларидан келган сайёҳлардан бундай маълумотнома талаб қилинмаяпти.
«Биз баъзи давлатлар томонидан хитойликларга нисбатан қабул қилинган кириш чекловлари илмий асосланмаган деб ҳисоблаймиз ва баъзи ҳаддан ташқари чекловларни умуман қабул қилиб бўлмайди. Биз COVID-19 чораларини сиёсий мақсадларда манипуляция қилишга уринишларга қатъий қаршимиз ва шунга мутаносиб чораларни кўрамиз», деб маълум қилди Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нин.
Бироқ, унинг таъкидлашича, Хитой бу масала бўйича «мулоқотни яхшилашга тайёр».
Ўз навбатида, Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитой «тўлиқ тиббий ахборот йўқлиги» туфайли янги қоидалардан зарар кўрганини маълум қилди. Бироқ, агар ахборот алмашиш масаласида вазият яхшиланса ва маълумотларнинг шаффофлиги оширилса, вақтинчалик чоралар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Хитой мамлакатда содир бўлган кўплаб норозилик намойишлари ортидан, декабр ойидан бошлаб коронавирус чекловларини юмшатди. Шундан сўнг, ковид билан касалланиш ҳолатлари мисли кўрилмаган даражада ошиб кетди. Шунга қарамай, Хитой 8 январдан бошлаб халқаро сайёҳларга мамлакат чегараларини очди.
Тавсия этамиз
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малайзия кўчмас мулк компанияси Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи
Иқтисодиёт | 16:00
-
“Режим қулашига тўғри келса, Москва ёрдамга келиши мумкин” – туркиялик таҳлилчи
Жаҳон | 16:00
-
Экспертлар: Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган кемага қарши ҳаракатлари халқаро қонунларга зиддир
Жаҳон | 15:45
-
Ўзбекистон бозорига Беларусдан мол гўшти мақбул нархларда етказиб берилиши мумкин
Иқтисодиёт | 15:34
Мавзуга оид

21:18 / 18.06.2025
Исроил сайёҳларга мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетиш имконини яратди

18:33 / 18.06.2025
Хитой Марказий Осиё мамлакатларига 209 миллион доллар маблағни беғараз ажратади

16:30 / 18.06.2025
Unicon-Soft Хитойнинг етакчи компанияси билан келишув имзолади

18:53 / 17.06.2025