Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада сари илк қадам: Canada.ca сайти билан танишув
Uzbek.life жамоаси томонидан йўлга қўйилган “Глобус” лойиҳаси доирасида Канада ҳукумати расмий сайтидан ушбу мамлакатга иммиграция қилишда фойдаланиш тартиби ўз ифодасини топган.

Дунёнинг энг йирик мамлакатларидан бири бўлган Канадага бориш, у ерда ҳаёт кечириш кўпчиликнинг орзуси эканлиги сир эмас. Канада ўз иқтисодий ва ижтимоий фаровонлигини таъминлаш мақсадида ҳар йили 400,000 дан ортиқ янги иммигрантларни қабул қилишни мақсад қилиб турган бир пайтда бу орзунинг амалга ошиши бирмунча осон туюлиши мумкин.
Аммо, қўшни давлат – Америкадан фарқли равишда Канада иммигрантларни лоторея орқали (“Green card”) танлаб олмайди. Аксинча, мамлакатга келувчи ҳар бир иммигрантни салоҳиятига кўра турли категорияларда баҳолаб, шундан сўнггина яшаш имкониятини тақдим этади.
Бевосита баҳолаш жараёнига тўхталадиган бўлсак, тизим “Comprehensive Ranking System” (“Кенг қамровли баҳолаш тизими”) деб номланади. Баҳолаш Канадага иммиграция қилишни истаган фуқаролар учун турли дастурларда ва бир нечта тоифаларда амал қилади. Масалан, “Федераль даражадаги малакали ишчилар дастури” (“Federal Skilled Worker Program”)га мос келиш учун сиз максимал 100 баллдан энг камида 67 балл тўплашингиз керак. Мазкур 100 баллни тўплаш учун зарур хусусиятлар ва улар учун ажратилган баллар билан қуйидаги жадвалда танишинг:
Канадага кўчиб боришнинг бир қанча йўллари мавжуд. Ишчи виза ёрдамида, талаба визаси орқали, доимий яшаш учун бориш дастурлари шулар жумласидандир. Ушбу визалар ҳақида расмий, ишончли маълумотларни, шунингдек, ариза топшириш жараёнлари билан боғлиқ фойдали хизматларни Канада ҳукуматининг расмий веб-сайти бўлган Canada.ca порталидан топишингиз мумкин.
Ўрни келганда, ушбу сайтга кириб, ундан Канадага иммиграция қилишда қандай фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида маълумот бериб ўтамиз. Маълумки, Канада ҳукуматида иккита расмий тил мавжуд: инглиз ва француз. Сайт имкониятларидан фойдаланиш учун ўзингизга қулай бўлган тилни танлайсиз.
Шундай қилиб, сиз Канада ҳукуматининг расмий веб-сайтига ташриф буюрдингиз. Сайт ўзига хос дизайнга эга бўлиб, унда Канаданинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётига доир маълумотлар ва хизматларни ўз ичига олган бир қанча бўлимлар мавжуд. Мазкур бўлимлар орасида сиз-у биз учун энг қизиқарли ва фойдалиси, албатта, Immigration and citizenship (Иммиграция ва фуқаролик) бўлимидир.
Ушбу бўлимда сиз Канадага саёҳат қилиш, унда ўқиш, ишлаш, иммиграция учун ариза топширишингиз, ўз аризаларингиз ҳолатини билиб олишингиз, шунингдек, Канада фуқаролиги, домий яшаш картасини олиш ва қочоқларни ҳимоя қилиш бўйича маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
Ушбу бўлимнинг ўзида ҳам бир қатор фойдали хизматлар ва ахборотлар мавжуд эканлигини кўришингиз мумкин. Жумладан, сайтда ўз ҳисобингизни яратиш, олдинги аризаларингиз ҳолатини текшириш учун “My application” (“Аризаларим”) бўлими фаолият юритади. Унда, шунингдек, тўлдириш учун ариза шаклини топиш, тиббий ва полиция текширувлари ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Навбатдаги “Visit” бўлими орқали сиз мамлакатга ташриф буюриш учун керакли ҳужжатлар, жумладан, виза масалалари, бизнес ва транзит мақсадида Канадада бўлиш, бундан ташқари ўз визангиз муддатини узайтириш ҳақида билиб олишингиз мумкин.
“Immigrate” (“Иммиграция”) бўлимида Канаданинг бир неча ўнлаб иммиграцион дастурлари рўйхати келтирилган. Шу билан бирга, бўлимда ушбу дастурлар ҳақида батафсил маълумотлар ҳамда уларга аризалар топшириш имконияти ҳам мавжуд. Кейинги видеоларимизда ушбу дастурларнинг барчасига бирма-бир тўхталиб ўтамиз.
Кейинги “Work” (“Меҳнат қилиш”) бўлимида Канадага ишлаш учун бориш, меҳнат рухсатномаси олиш ҳамда уни узайтириш, халқаро талаба сифатида ишлаш билан боғлиқ талаблар ва жараёнларни ўрганишингиз мумкин.
Канадада ўқиш ҳақида ёритувчи “Study” (“Таълим”) бўлимида сиз халқаро талаба сифатида мамлакатдаги таълим муассасалари, турли грантлар тўғрисида ўрганишингиз ва аризалар топширишингиз мумкин. Ўқув рухсатномасини олиш, унинг муддатини узайтириш, талаба сифатида ишлаш тартиби билан ҳам ушбу бўлимда танишишингиз мумкин.
Кейинги ўринда Канада фуқаролигини олишнинг учта босқичи: фуқаролик учун ариза топшириш, фуқаролик тести ва интервьюсидан ўтиш ҳамда фуқаролик қасамёди ҳақида маълумот берувчи “Citizenship” (“Фуқаролик”) бўлими келади.
Қолаверса, янги келган иммигрантлар учун доимий яшаш картасини олиш, умуман, Канадада янги ҳаёт бошлаш учун зарур бўлган йўл-йўриқлардан иборат “New immigrants” (“Янги кўчиб келганлар”) бўлими мавжуд.
Кейинги бўлимлардан “Canadians” (“Канадаликлар учун”) кўпроқ Канада фуқаролари учун мўлжалланган бўлса (паспорт олиш, хорижий оила ёки қочоқларга ҳомийлик қилиш, дунё бўйлаб саёҳат қилиш ва ишлаш, хориждан фарзанд асраб олиш каби масалалар), “Refugees and asylum” (“Қочоқлар ва уларга бошпана бериш”) бўлими хизматларидан Канадага қочоқ сифатида келишни мўлжаллаётган фуқаролар фойдаланиши мумкин. Энг сўнгги бўлиб келаётган “Enforcement and violations” (“Таъқиқлар ва ҳуқуқбузарликлар”) бўлимида сиз иммиграцион қонунбузарликлар, мамлакатга киришга рухсат бор-йўқлигини текширишингиз мумкин.
Гувоҳи бўлганингиздек, Canada.ca – сизнинг Канадага иммиграция қилиш йўлидаги энг содда ва шу билан бирга расмий ҳамроҳингиз, ишончли маълумотлар манбайидир. Этибор қаратинг, ушбу портал фақатгина ахборот бериб қолмасдан, балки унда юқорида таърифлаб ўтилган иммиграцион хизматларни бевосита амалга ошириш мумкин.
Сайт хизматларидан фойдаланиш учун дастлаб унда ўз ҳисобингизни яратишингиз зарур. Бунинг учун Immigration and citizenship (Иммиграция ва фуқаролик) бўлимидаги “My application” (“Аризаларим”) саҳифасига ташриф буюраcиз. Ундаги “Sign in or create an account” (“Ўз ҳисобингизга киринг ёки янги ҳисоб яратинг”) қисмига ўтасиз. Мазкур ҳисоб сизга ариза тўлдириш жараёнини бошлаш, уни топшириш ва тўловларни тўлаш, аризангиз ҳолати билан боғлиқ хабарларни олиш ҳамда олдинги аризангиз ҳолатини текшириш имконини беради.
Кўриб турганингиздек, ҳисоб яратишнинг икки хил усули мавжуд: GCKey ёрдамида ёки Sign-In Partner (ҳамкор банкда ҳисоб қайдномаси бўлган ҳолда ундаги маълумотнома) орқали Канада ҳукуматининг расмий сайтида рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Биринчи усулда оддийгина фойдаланувчи номи ва пароль киритиш орқали ўз аккаунтингизни яратасиз. Бунинг учун “Don’t have an account?” бўлимидаги “Register” тугмасини босасиз ва фойдаланувчи номи ва пароль яратиш бўйича йўриқномани кўрасиз. Йўриқнома билан танишгач, “Register with GCRey” тугмасини босиб кейинги ойнага ўтасиз. Экраннинг ўнг тарафидаги “Sign Up” тугмаси ёрдамида аккаунт яратиш жараёни бошланади. Фойдаланиш шартлари билан танишиб, “I accept” (“Розиман”) нуқтасини танлайсиз. “Create Your Username” қисмида сайтда ўзингиз фойдаланадиган номни аниқлайсиз. Ушбу ном 8-16 белгидан иборат бўлиши, %, #, @ каби махсус белгилар бўлмаслиги ҳамда 7 та рақамдан ошмаслиги зарур. Шундан сўнг “Continue” тугмасини босасиз ва мазкур ном учун пароль яратасиз. Паролингиз саккиз ва ўн олтита белгидан иборат бўлиши, камида битта катта ҳарф, битта кичик ҳарф ва битта рақамдан иборат бўлиши ҳамда фойдаланувчи номидаги кетма-кет уч ёки ундан ортиқ белгилар бўлмаслиги керак. Кейинги ўринда паролингизни унутиб қўйган ҳолатларда қайта тиклаш учун гаров бўладиган саволлар келтирилади. Ушбу саволларга жавобларни киритгач, кейинги қисмга ўтасиз. У ерда яна бир бор шартлар билан танишиб, “I accept” (“Розиман”) тугмачасини танлайсиз ва аккаунт яратишнинг охирги босқичига етиб келасиз. Экранингиздаги “Create an account” қисмида:
- Исмингиз;
- Фамилиянгиз;
- Электрон почта манзилингизни киритасиз;
- Ўзингизга афзал тилни танлайсиз ва жараён якунланади.
“Continue” тугмасини босиш орқали сиз Canada.ca сайтида ўз ҳисобингизни яратишни якунлайсиз.
Ушбу Username (фойдаланувчи номи) ва Password (пароль)ни унутманг! Айнан шу орқали сиз порталга кирасиз ҳамда тегишли хизматлардан фойдаланасиз.
Канада сари илк қадам ташлашдаги содда ҳаракатлардан бири билан танишиб чиқдик. Тўғри, “заранг барг” ўлкаси томон йўл бирмунча мураккаб, аммо ҳар қандай машаққатли йўл ҳам биринчи қадамдан бошланади.
Давлатбек Асадов тайёрлади
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нетаняҳу Трамп номзодини тинчлик бўйича Нобел мукофотига илгари сурди
Жаҳон | 11:47
-
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди
Ўзбекистон | 11:40
-
Трамп Украинага мудофаа учун қўшимча қурол юборишга ваъда берди
Жаҳон | 11:31
-
Ўзбекистоннинг Сербиядаги элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 11:16
Мавзуга оид

09:41 / 30.06.2025
Канадада Ердаги энг қадимий тошлар топилди

14:52 / 28.06.2025
Рақамли хизматлар солиғи – АҚШ ва Канада ўртасида янги савдо уруши хавфи юзага келди

11:35 / 28.06.2025
АҚШ Канада билан барча савдо музокараларини тўхтатди

10:27 / 19.06.2025