Ўндан ортиқ арман аскарлари озарбойжонлик ҳарбийлар билан муштлашувдан сўнг шифохонага ётқизилди
Ўндан ортиқ арманистонлик ҳарбийлар республика ҳудудига ўтган озарбойжонлик ҳарбийлар билан муштлашувдан сўнг шифохонага ётқизилди.
"20 май куни Сюник областидаги Қора кўл ҳудудида содир бўлган муштлашув оқибатида жароҳатланганлар бор, улар ўрта ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилди", - деб хабар берди Интерфакс Арманистон мудофаа вазирлигига таяниб.
Арманистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 11 нафар арман аскарлари шифохонага ётқизилган.
12-13 май кунлари Озарбойжон армияси бўлинмалари Сюник ва Гегаркуник областларидан Арманистон ҳудудига киргани хабар қилинди. Арманистон бу масала бўйича коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилган.
Мавзуга оид

16:22 / 27.02.2025
Хўжали геноциди — инсоният тарихидаги қонли саҳифа

14:07 / 25.02.2025
Озарбойжон «Россия сегодня» ва BBC ваколатхоналарини ёпди

15:30 / 20.02.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

17:22 / 16.02.2025