Дунёдаги энг тезкор суперкомпьютер тўлиқ қувват билан ишлашга туширилди
9 март куни Япониянинг Кобе шаҳридаги Табиий фанлар институти ҳисоблаш марказида дунёдаги энг тезкор суперкомпьютер “Фугаку”ни тўлиқ қувват билан ишлашга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Фото: TASS/EPA/Dai Kurokawa
Дастлабки режага кўра, қурилмани тўлиқ қувват билан ишлашга апрелда тушириш режалаштирилганди. Бироқ ушбу жараённи коронавирус тарқалиши билан боғлиқ шошилинч тадқиқотларни ўтказиш зарурати сабабли тезлаштиришга қарор қилинган.
“Фугаку” қисман 2020 йил апрелда ишга туширилган. Июнда у дунёдаги энг кучли суперкомпьютерларни аниқловчи “Топ-500” мутахассислари томонидан дунёдаги энг тезкор суперкомпьютер деб тан олинган.
Суперкомпьютер Fujitsu компанияси томонидан ишлаб чиқилган. У бир сонияда 415 квадриллиондан кўпроқ амални бажара олади. Бу эса аввалги энг тезкор суперкомпьютер - АҚШнинг Summit қурилмаси тезлигидан 2,8 марта кўпроқни ташкил қилади.
Айни вақтда “Фугаку”ни юздан кўпроқ турли тадқиқотларда қўллаш режалаштирилган. Бу тадқиқотлар пандемиядан ташқари, сунъий онг ва об-ҳавони прогнозлаш соҳасидаги тадқиқотлар билан боғлиқ.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, “Фугаку” японлар учун муқаддас ҳисобланган Фудзияма тоғининг номланишларидан бири ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмда ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Жамият | 15:44
-
Шимолий Македониядаги тунги клубда юз берган ёнғин оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:37
-
Андижон вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 15:16
-
Андижонда 5,3 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
Жамият | 15:14
Мавзуга оид

09:20 / 23.06.2020
Дунёдаги энг кучли суперкомпьютер маълум қилинди

00:52 / 20.05.2020
Microsoft Илон Маск компанияси учун суперкомпьютер ишлаб чиқарди

23:47 / 05.03.2020
Дунёдаги энг кучли суперкомпьютер яратилди

22:36 / 18.02.2020