Жамият | 15:44
1655
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Хоразм вилояти Шовот туманида ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Департаментнинг Гурлан тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Б.Ю. ва Д.Ю. фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, Шовот тумани “Мевазор” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 25 сотих ерни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 66 000 доллар эвазига унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 45 000 доллар ва 130 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид