Юнусободдаги фожиа сабаби аниқланди
Ҳодисага хандақ қиялик деворини мустаҳкамлашдаги камчиликлар ва лойиҳадан четга чиқилгани сабаб бўлган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида 18 декабрь куни содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси хулосасини эълон қилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, бахтсиз ҳодисага хандақ қиялик деворини мустаҳкамлаш ишлари жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, лойиҳадан четланиш ҳолати мавжудлиги, ёғингарчилик сувлари ҳамда оқава қувурларидан сизиб чиққан сувнинг интенсив тупроққа шимилиши сабаб бўлган.
«Махсус текшириш комиссияси қурбонларнинг қарамоғида бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 4та оиланинг ҳар бирига 261 938 888 сўмдан, жабрланувчи яна бир оилага 281 062 782 сўм бир йўла тўланадиган бир марталик нафақа пуллари белгиланди.
Шунингдек, марҳумларнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ойма-ой тўланиши лозим бўлган пул маблағлари ҳисоб-китоб қилиниб, амалга ошириш учун иш берувчиларга тақдим этилди», – дейилади вазирлик билдиришида.
Эслатиб ўтамиз, 6 кишининг ўлимига олиб келган ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди ва 258-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатган эди. Ҳозирча жиноят иши тафсилотлари жамоатчиликка маълум эмас.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
Мавзуга оид

22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади

09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди

07:30 / 21.04.2025
Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади

22:28 / 16.04.2025