Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспертлар энг яхши пенсия тизимига эга мамлакатларни айтишди
Рейтинг тузувчиларнинг фикрича, Нидерландия, Дания ва Австралия дунёдаги энг яхши пенсия тизимига эга

Фото: Marlene Awaad / Bloomberg
Mercer халқаро консалтинг компанияси ва Монаш университети ҳузуридаги молиявий тадқиқотлар маркази экспертлари 11-бор Melbourne Mercer Global Pension Index (MMGPI) жаҳон пенсия тизимлари рейтингини эълон қилди.
Тадқиқот муаллифлари жаҳоннинг 63 фоизга яқин аҳолиси яшовчи 37 давлатнинг пенсия тизимларини ўрганиб чиқди.
Рўйхат тўрт гуруҳга — А дан (энг яхши) D гача (жиддий камчиликларга эга) бўлган тўрт гуруҳга бўлинди.
Биринчи гуруҳга мос равишда 81 ва 80,3 балл билан Нидерландия ва Дания киритилди.
75,3 баллга баҳоланган Австралия B гуруҳида етакчи бўлди. Мазкур гуруҳга Финляндия (73,6 балл), Швеция (72,3), Норвегия (71,2), Сингапур (70,8), Янги Зеландия (70,1), Канада (69,2), Чили (68,7), Ирландия (67,3), Швейцария (66,7) ва Германия (66,1) кирди.
60–65 балл олган Буюк Британия, АҚШ, Малайзия, Франция ҳамда Ҳонконг С гуруҳининг энг юқори поғонасидан жой олди. Улардан кейинги ўринларда Перу, Колумбия, Польша, Саудия Арабистони, Бразилия, Испания, Австрия, ЖАР, Италия ва Индонезия жойлашди.
Жанубий Корея, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Мексика, Филиппин, Туркия, Аргентина ва Таиланд D гуруҳидан ўрин олди.
Экспертлар рейтингни тузишда 40дан ортиқ кўрсаткичларни ҳисобга олган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Юнусободда ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берди
Жамият | 09:35
-
Маҳаллий авиақатновларни субсидиялашнинг янги тартиби тасдиқланади
Ўзбекистон | 09:22
-
Исроилнинг Ғазога ҳужумида 39 фаластинлик, жумладан, болалар ҳалок бўлди
Жаҳон | 08:58
-
Махсус иқтисодий зоналарни инфратузилма билан таъминлашда бозор механизми жорий этилади
Ўзбекистон | 08:47
Мавзуга оид

16:39 / 15.05.2025
Пенсия тизими хусусий секторга берилиши рад этилди

21:35 / 21.11.2019
Ўзбекистонда уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтилади

11:00 / 28.12.2018
Ногиронлиги бўлган фарзандни парвариш қилаётган оналар учун алоҳида нафақа тури жорий этилади

23:08 / 28.07.2018