Пенсия тизими хусусий секторга берилиши рад этилди
Стратегик ислоҳотлар агентлиги пенсия тизимига оид ҳар қандай ўзгаришлар халқаро тажриба таҳлили, шунингдек, аҳоли фикри ва эҳтиёжларини чуқур ўрганиш асосида шакллантирилишини таъкидлади.

Пенсия тизимини хусусий секторга берилиши режалаштирилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Стратегик ислоҳотлар агентлиги хабар берди.
«Пенсия тизимига хусусий секторни жалб қилиш таклифи давлат иштирокидаги пенсия фондини бекор қилишни назарда тутмайди», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, ушбу масала халқаро экспертлар томонидан пенсия тизимини ислоҳ қилиш юзасидан таклиф этилган бир қатор тавсиялардан бири бўлиб, ҳозир Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва бошқа тегишли идоралар томонидан ўрганилмоқда.
«Шу билан бирга, пенсия тизимига оид ҳар қандай ўзгаришлар халқаро тажриба таҳлили, шунингдек, аҳоли фикри ва эҳтиёжларини чуқур ўрганиш асосида шакллантириб, барча ташаббуслар жамиятнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилади», дейилади хабарда.
13 май куни Стратегик ислоҳотлар агентлигида Халқаро маслаҳатчилар кенгаши аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда 2025 йилга мўлжалланган қўшма дастур доирасида тайёрланган ташаббуслар муҳокама қилинди. Хусусан, ХМК вакиллари пенсия тизимининг жорий моделини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаб, молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида 6 та асосий йўналишни ўз ичига олган пенсия ислоҳоти режасини ишлаб чиқди.
Улар: пенсия жамғармасига бадаллар тўланган давр асосида «суғурта стажи» тизимини жорий этиш, пенсия хизматларини кўрсатишнинг барча босқичларини рақамлаштириш, ихтиёрийлик ва жамғариб бориш тамойилларига асосланган хусусий пенсия жамғармаларини ташкил этиш. Кенгаш бу йўналишда 5 та қонунни қабул қилишни таклиф этди.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

23:38 / 09.11.2023
Шуҳрат Вафоев СИА раҳбари лавозимини тарк этади — ОАВ

21:35 / 21.11.2019
Ўзбекистонда уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтилади

21:43 / 21.10.2019
Экспертлар энг яхши пенсия тизимига эга мамлакатларни айтишди

11:00 / 28.12.2018