Спорт | 16:47 / 02.04.2018
11597
8 дақиқада ўқилади

ЕЧЛдан умид узган «Челси» ва рекордчи Салоҳ. Англияда тур ўйинлари

«Трибуна» Англия чемпионатининг 32-тури воқеаларини сарҳисоб қилади.

«Арсенал»да осон ғалаба
«Арсенал» - «Сток Сити» - 3:0 (0:0)
Голлар: 1:0 - Обамеянг (75, пен), 2:0 - Обамеянг (86), 3:0 - Ляказетт (89, пен)

Лондонликлар мавсум аутсайдерларидан бири «Сток Сити» (19-ўрин) билан тенгма-тенг ўйин намойиш этди ва ўйин якунидаги голлар эвазига йирик ғалабага эришди. Обамеянг ва жамоа жуда кўп имкониятларга эга бўлди, аммо ўйиндан фақат бир гол урилди, яна икки гол пенальтидан.

Қизиқ томони Обамеянг ҳет-трик қилиш имкониятидан воз кечди, 89-дақиқада «кулоллар» дарвозаси томон яна бир пенальти белгиланганди, аммо габонлик футболчи франциялик жамоадоши Александр Ляказеттга зарбани йўллаш имконини тақдим этди. Натижада, Ляказетт «Арсенал»нинг жорий мавсумда 10та голлик нуқтадан ўтган илк футболчисига айланди. 31 ўйинда 10та гол.

Обамеянг ушбу ўйинга ноодатий соч турмагида чиқди. Унинг бошининг ён томонида ўтган ҳафтада оламдан ўтган бувисининг исми тасвирланганди.

Конте: 8 очколик фарқ
«Челси» - «Тоттенҳэм» - 1:3 (1:1)
Голлар: Мората, 30 (1:0). Эриксен, 45+1 (1:1). Алли, 62 (1:2). Алли, 66 (1:3). 

32-турдан кейин кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоалар номи деярли маълум бўлди. Тўртинчи ўринда кетаётган «Тоттенҳэм» бешинчи ўриндаги «Челси»ни ўзаро ўйинда мағлубиятга учратиб, орадаги фарқни 8тага оширди. Европа Лигасида иштирок этаётган ва чемпионлик орқали ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши мумкин бўлган «Арсенал»дан фарқли ўлароқ «Челси»да йўлланма учун имкон йўқ эди, аммо «Стэмфорд Бриж»да жамоа 28 йил ичида илк марта «шпорлар»га ютқазди.

«Биз «Тоттенҳэм»га етиб олиш имкониятини йўққа чиқардик. Олдинда яна 7 ўйин бор, биз ушбу ўйинларнинг ҳар бирида ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак. Мавсум охирида ким қайси ўринга муносиблигини кўрамиз. Аммо унутмаслик керакки, «Челси» икки йил олдин ўнинчи ўринни эгаллаганди. Биз мухлисларимизни ишонтиришга ҳаракат қиламиз, аммо бу ҳамиша қийин иш», деди ўйиндан кейин Конте.

Роман Абрамович нега ҳануз Контени ишдан бўшатмаётгани ноаён қолмоқда. «Челси» хўжайини авваллари катта товон пуллари тўлаш заруратини ўйламасдан ҳам мураббийни ишдан бўшатиб юборарди, қолаверса, бу сафар мураббийнинг ўзи ҳам кетишни истамоқда. 

Салоҳнинг рекорди
«Кристал Пэлас» - «Ливерпуль» - 1:2 
(1:0
Голлар: Миливоевич, 13 - пенальтидан (1:0). Мане, 49 (1:1). Салоҳ, 84 (1:2). 

Ой кетидан ой ўтади, «Ливерпуль» турли стадионларда ўйнайди, турли жамоалар ва мураббийлар рўбару келади, Салоҳ эса гол уришда давом этади. Мисрлик футболчининг ёрқин мавсуми рекордлар билан кечмоқда. Салоҳ ички чемпионатда урган голлари сонини 29тага етказиб бўлди ва Ширер, Суарес ҳамда Криштиану Роналдунинг тўпурарлик бўйича рекордини такрорлаши учун яна икки гол қолди. «Ливерпуль» футболчиси «Челси» сафида 2009-10 йилги мавсумда 29 гол уриб, АПЛнинг бир мавсумида энг кўп гол урган африкалик футболчига айланган Дидье Дрогба рекордини такрорлаб улгурди. Умуман, Салоҳ «Ливерпуль»даги илк мавсумида урган голлари сонини 37тага етказган.

Унинг навбатдаги голи «Ливерпуль»га қийин учрашувда «Кристал Пэлас»ни енгишига имкон берди. Бу Юрген Клоппнинг премьер-лигадаги юбилей - 100-учрашуви бўлганди.

Ўйиннинг бошидаёқ «қизиллар» қарши ҳужумни ўтказиб юборишди ва Кариус ўз жарима майдонида Заага қўполлик қилди. Нуқтага лиганинг энг зўр пенальтисти Миливоевич яқинлашиб, мавсумда еттинчи марта 11 метрлик нуқтадан гол урди, Заа эса тўртинчи марта пенальти ишлаганди, у бу борадаги энг яхшилар Стерлинг ва Кальверт-Льюинни қувиб етди. «Ливерпуль»ни яна африкаликлар қутқаришди, аввалига Садио Мане ҳисобни тенглаштирди, у Англия чемпионатида 43-голини урди ва ватандоши Дембу Банинг сенегалликлар учун ўрнатган натижасини такрорлади.

«Манчестер Сити» - чемпионликка бир қадам

«Эвертон» - «Манчестер Сити» - 1:3 (0:3)
Голлар: Сане, 4 (0:1). Габриэл Жезус, 12 (0:2). Стерлинг, 37 (0:3). Боласье, 63 (1:3).

Англияда чемпионлик масаласи ҳал бўлган, шанба куни Пеп Гвардиола шогирдлари чемпионлик сари яна бир қадам ташлашди. «Сити» «Эвертон» масаласини бир бўлимда ҳал қилди: Сане, Габриэл Жезус ва Стерлингнинг голлари «шаҳарликлар»нинг ғалабасини таъминлади.

«Манчестер Сити» жорий мавсумда чемпионатдаги барча 19 рақиби устидан камида бир марта ғалаба қозонишга эришди, бундай кўрсаткич шу вақтгача фақат икки жамоа томонидан, 2005-06 йилги мавсумда «Челси», 2010-11 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» томонидан қайд этилганди.

«Ман Сити» ўйинда 82,3 фоиз ҳолатда тўпга эгалик қилди, бу АПЛнинг сафар ўйинларидаги рекорди. Гвардиола ўтган мавсумдаги 0:4 ҳисобидаги йирик мағлубият учун қасос олди. Жамоа агар кейинги турда «Юнайтед» устидан ҳам ғалаба қозонса, чемпионликни нишонлайди.

Қўшма матбуот анжумани

«Манчестер Юнайтед» - «Суонси» - 2:0 (2:0)
Голлар: Лукаку, 5 (1:0). Санчес, 20 (2:0).

Алексис Санчес ва ниҳоят масъулиятни ўз зиммасига олиб, жамоасига ғалаба келтирди. Унинг бир голи ва бир голли узатмаси «қизил иблислар»га «Суонси» устидан ғалаба келтирди ва қимматли 3 очко қўлга киритилди. Чилилик футболчининг пасидан кейин гол урган Лукаку учун бу премьер-лигадаги юбилей 100-гол бўлди.

Моуриньо 20-дақиқаданоқ жилмайишни бошлаганди, «Манчестер Юнайтед» икки марта қарши ҳужумга чиқди, аввалига Лукаку юбилей голини урди, кўп ўтмай Санчес Лингарднинг пасидан кейин «Манчестер Юнайтед» учун илк голини урди. «Оққушлар» устози танаффусда икки футболчини алмаштирди, 56-дақиқадаёқ мажбурий ўзгариш амалга оширилди - жамоанинг асосий яратувчи футболчиси Слукас жиддий жароҳат олди. «Суонси» иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилди, аммо де Хеа ҳаммадан яхшироқ ҳаракат қилди ва ҳисоб ўзгармасдан қолди. Де Хеа бу мавсумда «Манчестер Юнайтед» дарвозасини 16 ўйинда дахлсиз сақлади. Бу орқали фаолиятида 150та «қуруқ ўйин» ўтказган испаниялик дарвозабон Англия рекордини ўрнатди. 

Ўйиндан кейин яхши кайфиятда бўлган Жозе Моуриньо ўз ёнига рақиб жамоаси бош мураббийи, ватандоши Карлуш Карвальялни ҳам таклиф этди. «Суонси» мураббийи кўринишидан мағлубиятдан қаттиқ хафа эмасди ва Моуриньонинг таклифини рад этмади. Бу премьер-лигада кейинги кўп йиллардаги биринчи қўшма матбуот анжумани бўлди.

Турнинг бошқа ўйинлари
«Уотфорд» - «Борнмут» - 2:2 (1:1).
Голлар: Кико Фемения, 13 (1:0). Кинг, 43 - пенальти (1:1). Перейра, 49 (2:1). Дефо, 90+2 (2:2).
«Ньюкасл Юнайтед» - «Ҳаддерсфилд» - 1:0 (0:0).
Гол: Перес, 80.
«Вест Ҳэм» - «Саутҳемптон» - 3:0 (3:0).
Голлар: Жоау Мариу, 13 (1:0). Арнаутович, 17 (2:0). Арнаутович, 45+4 (3:0).
«Брайтон» - «Лестер» - 0:2 (0:0).
Голлар: Иборра, 83 (0:1). Варди, 90+6 (0:2).
Аниқ ижро этилмаган пенальти: Маррей (Б), 78 (дарвозабон).
«Вест Бромвич» - «Бёрнли» - 1:2 (0:1).
Голлар: Барнс, 22 (0:1). Вуд, 73 (0:2). Рондон, 83 (1:2).

Турнир тўпурарлари

Турнир жадвали

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди