Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи
Россиялик миллиардер «Челси» клубини сотишдан тушган маблағларидан фойдалана олмаяпти. Пуллар Британия банкидаги ҳисобрақамда музлатилган ҳолатда турибди.

Фото: AFP
Британия ҳукумати «Челси» футбол клубини сотишдан тушган 2 миллиард фунт стерлингдан ортиқ маблағни блокдан чиқариш ва уларни Украина учун ёрдамга йўналтириш мақсадида россиялик миллиардер Роман Абрамовични судга беришга тайёрланмоқда.
The Guardian манбаларидан бирининг таъкидлашича, ҳукумат Абрамовични судга бериши мумкин, чунки у билан ҳукумат ўртасида бу пулларни қаерга йўналтириш борасида келишмовчилик мавжуд. Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган, аммо Британия ҳукумати Доналд Трамп Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни музлатиб қўйганидан кейин молиялаштиришни давом эттириш учун ушбу пулларни қўлга киритишга уринмоқда.
Россиялик миллиардер Россия ва Украина уруши бошланганидан кейин Британия ҳукуматининг босими остида «Челси»ни 2022 йилда 2,5 миллиард фунт стерлингга сотган эди. Шу билан бирга, у ўша вақтда санкциялар остида бўлган ва клубни сотиш учун лицензия қўлга киритилган маблағлар урушдан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлашга йўналтириш шарти билан берилганди. Айни вақтда пуллар Британия банкидаги ҳисобрақамда музлатилган ҳолатда турибди ва уни тақсимлаш билан шуғулланадиган янги мустақил фонд тузилмоқда. Шундан буён ҳукумат ва Абрамович ўзаро муросага кела олмаяпти: вазирлар мазкур маблағлар фақат Украина учун сарфланиши керак демоқда, Абрамович эса уларни мамлакатдан ташқарига ҳам йўналтириш мумкин деб ҳисоблаяпти.
Абрамович Буюк Британия ҳукуматининг жиддий босимига дуч келган. Январ охирларида у 20 йил давомида хеж-фондга киритган инвестициясидан олган даромадлари сабаб солиқ органларидан 1 миллиард фунтгача қарздор бўлиб қолгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Абрамовичнинг пуллари Европа давлатлари келиша олмаётган ягона баҳсли мавзу эмас. Улар Россиянинг бутун Европа бўйлаб музлатилган 350 миллиард долларидан фойдаланиш бўйича ҳам муросага кела олмаяпти. Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ушбу активларни мусодара қилиб, Украинага ёрдам учун ёки АҚШдан қурол сотиб олишга йўналтиришни таклиф қиляпти. Аммо Франция ва Германия бу ҳуқуқий тамойилларни бузиши мумкинлиги сабаб Британия режасига қарши чиқмоқда.
Аввалроқ Британия собиқ бош вазири Риши Сунак ҳам Украинани қайта тиклаш Ғарб солиқ тўловчилари ҳисобидан эмас, балки Россия маблағларидан амалга оширилиши лозимлигини таъкидлаган эди.
Тавсия этамиз
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабздаги «Мираки» халқаро туризм марказига ташриф буюрди
Ўзбекистон | 20:25
-
Интерпол собиқ раҳбари шахсларни пора эвазига қидирувдан олиб ташлаганликда гумонланмоқда
Жаҳон | 20:23
-
Москва давлат университетининг Тошкент филиалида 2025/26 ўқув йили учун қабул бошланди
Жамият | 19:00
-
Мутахассислар Apple, Google ва Telegram'нинг 16 миллиард пароли сизиб чиққани ҳақида хабар берди
Жаҳон | 18:59
Мавзуга оид

11:48 / 17.06.2025
«Челси»нинг янги ҳужумчиси ишончни оқлашни бошлади, Ди Мария ва Отаменди «Бенфика»ни қутқарди

19:16 / 16.06.2025
Британиянинг ташқи разведкасига тарихда биринчи марта аёл киши раҳбар бўлади

21:38 / 10.06.2025
Британия фаластинликларга нисбатан зўравонлик учун Исроилнинг икки вазирига қарши санкциялар жорий этди

00:07 / 10.06.2025