Қашқадарё
Қашқадарё
Қашқадарё вилояти – Ўзбекистон жанубида, Қашқадарё ҳавзасида Ҳисор ва Зарафшон тоғ тизмалари орасида жойлашган.
Вилоят шимолда Самарқанд, жанубий-шарқда Сурхондарё, шимолий ғарбда Бухоро вилоятлари, шарқда Тожикистон, жанубий-ғарбда Туркманистон ва озроқ ҳудудда Навоий вилоятлари билан чегарадош.
Қашқадарё вилоятининг ҳудуди 28,6 минг километр квадрат бўлиб, бу ерда 3 млн 515 минг нафар (2023 йил 1 июл ҳолатига кўра) аҳоли яшайди.
Вилоят 1924 йилда ташкил этилган ва кейинчалик бошқа вилоятларга қўшиб юборилган. Сўнгги марта 1964 йил 7 февралда янгидан ташкил этилган.
Қашқадарё вилояти таркибида 13 та туман бор. Маъмурий маркази Қарши шаҳри.
Қашқадарё вилоятининг табиати жуда хилма-хил. Вилоятнинг бир қисми чўллардан, бошқа қисми тоғлардан иборат.
Ўзбекистондаги қадимий шаҳарлардан бири Шаҳрисабз Қашқадарё вилоятида жойлашган. Бу шаҳарда Амир Темур томонидан қурдирилган Оқсарой мажмуасининг бир қисми, яна тарихий Кўк гумбаз масжиди сақланиб қолган.
Вилоят аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар (91,2 фоиз) ташкил этади. Бундан ташқари, вилоятда кам сонли тожиклар, руслар, украинлар, озарбойжонлар ва бошқа миллат вакиллари истиқомат қилишади.
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди
Ўзбекистон | 01:53
-
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
Жаҳон | 01:06
-
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум
Фан-техника | 00:33
-
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади
Жаҳон | 23:35 / 19.06.2025
-
Қозоғистонда электр таъминоти узилгани Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди
Ўзбекистон | 23:25 / 19.06.2025
-
Саида Мирзиёевани эътироф этган Путин, Паркентда қуриладиган курорт ва Ўзбекистондан кетаётган Magnum – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:56 / 19.06.2025
-
Трамп TikTok иловасининг АҚШдаги фаолиятини 90 кунга узайтирди
Жаҳон | 22:37 / 19.06.2025
-
“Юксалиш” “Ўзсувтаъминот”га қарши – икки ташкилот нега баҳслашди?
Ўзбекистон | 22:31 / 19.06.2025
-
Исроил ҳужумлари фонида Эрон ва АҚШ музокаралари ўтказилди – ОАВ
Жаҳон | 22:26 / 19.06.2025
-
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
-
Дунёда қиз ҳомилани аборт қилиш кескин камайди: қандай қилиб?
Жаҳон | 21:41 / 19.06.2025
-
Исроил мудофаа вазири Эрон раҳбарини йўқ қилиш кераклигини айтди
Жаҳон | 21:20 / 19.06.2025