Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёевани эътироф этган Путин, Паркентда қуриладиган курорт ва Ўзбекистондан кетаётган Magnum – маҳаллий дайжест
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан миграция масалалари биргаликда ҳал қилинишини айтди ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ёшлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришдаги хизматини эътироф этди. Ўзбекистонда лимон нархи ўтган йилга нисбатан кескин қимматлашгани маълум бўлди. Қозоғистоннинг Magnum супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонни тарк этиши айтилди. Кун давомида Kun.uz ёритган шу ва бошқа муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди
Ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев «Олтин бел» чўққисидаги тоғ-чанғи курорти лойиҳаси билан танишди
Тошкент вилояти Паркент тумани хушманзара тоғ бағридаги 3 гектар жойда ҳозир 188 ўринли 2 та меҳмонхона, капсула шаклидаги уйлар, ресторан ва хўжалик бинолари барпо этилган. Кейинги босқичда яна 20 та шундай уй қурилиши мўлжалланган. Давлат раҳбари меҳмонхонада яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Қайд қилинишича, Паркентнинг қорли тоғларида Австрия компанияси томонидан 1 минг 200 гектарда тоғ-чанғи курорти қуриш режалаштирилган. Унинг доирасида 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар, чанғи учиш ва осма дор йўли, шале, пикник майдони, ресторанлар, соғломлаштириш хизматлари ташкил этилади.
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан миграция масалалари биргаликда ҳал қилинишини айтди
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга, Россияда ишлайдиган одамларни олдиндан тайёрлашга келишиб олган.
«Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев билан миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олдик. Чунки бизда меҳнат бозори бугун қандай аҳволда экани маълум... Россияда ишлашни хоҳлайдиган одамларни тайёрлаш масаласини ҳал этамиз», деди у.
Россия раҳбари ёшлар билан ишлаш муҳим аҳамиятга эгалиги, шунинг учун ҳозир Россия ва Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
«Бу борада ёшлар билан ишлашнинг ўзи ҳам жуда муҳим ва қимматлидир... Билишимча, Шавкат Миромоновичнинг ёрдамчиси – Саида Шавкатовна яқинда Москвада бўлган ва кўплаб ҳамкасбларим билан ҳукуматда, Президент администрациясида учрашган. У президент топшириғига биноан ёшлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга, таъбир жоиз бўлса, ушбу ёшлар йўналишини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда», деди Путин.
Ўзбекистонда лимон нархи ўтган йилга нисбатан кескин қимматлашгани маълум бўлди
Супермаркетларда маҳаллий лимоннинг 1 килограмми нархи 70 минг сўмга етган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бир неча баробар юқори. EastFruit мутахассислари нархларнинг кескин ошиб кетганини Туркиядаги лимон инқирози фонида импорт нархлари кўтарилиши ва ички бозордаги захиралар камайиши билан боғламоқда.
EastFruit мутахассисларининг хулоса қилишича, нархларнинг сезиларли даражада пасайиши фақат октябр-ноябр ойларида, оммавий терим-йиғим бошланганидан кейин юз бериши мумкин.
Қашқадарёда уч яшар бола комбайн ичига тушиб кетди
Ҳодиса Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида содир бўлган. 2022 йилда туғилган бола эҳтиётсизлик ва қаровсиз қолгани туфайли таъмирдаги комбайн ичига тушиб кетган. Оқибатда жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Таъкидланишича, ҳозир унинг ҳаётига жиддий хавф туғдирадиган омиллар йўқ.
Қозоғистоннинг Magnum супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонни тарк этади
Компанияга тегишли савдо дўконларининг айримлари аллақачон ёпилган, қолганларида ҳам товарлар сотиб тугатиляпти. 2021 йил декабрида Ўзбекистон бозорига кирган Magnum 2023 йил августида Carrefour савдо тармоғини ҳам сотиб олганди. Компания раҳбари Азамат Осмонов қўшни бозорга чиқиш учун икки йилга яқин тайёргарлик кўрилганини айтиб, фаолиятининг биринчи йилида тахминан 20 миллион доллар инвестиция киритилишини маълум қилганди.
Magnum супермаркетлар тармоғининг ёпилиши сабаблари маълум эмас.
Ўзбекистонда бадиий таржима соҳасида халқаро танлов эълон қилинди
Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот танловига асарлар қабул қилиниши бошлангани эълон қилинди.
Мазкур танлов ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини хорижий тилларга, жаҳон адабиётининг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Мамлакатда илк бор ўтказилаётган ушбу халқаро адабий танлов миллий адабиётни дунёда кенг тарғиб қилаётган, жаҳон адабиётининг энг сара асарларини ўзбек тилига ўгириб, китобхонларга тақдим этаётган фидойи таржимонлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш, хорижий мамлакатларда ўзбекистонлик адиблар ижодига қизиқишни янада ошириш каби мақсадларни назарда тутади.
Таълим соҳасидаги порахўрлик ҳолатлари аниқланди
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаби директори ўринбосари 100 нафардан ортиқ ўқитувчини давлат аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, бу ҳақда шахсий блокнотида маълумотларни акс эттиргани маълум бўлди.
ДХХ хабарига кўра, ушбу ноқонуний ишга Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг педагогларнинг билим ва малакасини баҳолашни ташкил этиш шуъбаси бош методисти ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ўқитувчилардан давлат аттестациясидан ўтказишга ёрдам бериш эвазига йиғилган 10450 АҚШ долларини ихтиёрий равишда қайтарган.
Шу билан бирга, ўқитувчиларни шахсий кўрикдан ўтказмасдан, тест жараёнига уяли алоқа воситалари билан киришига шароит яратиб берган Миллий гвардия ходими ҳам аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси Cobalt’га “дубинка” билан ҳужум қилди
Жамият | 10:37
-
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
-
Тошкентда 7 бола чўкиши икки ой давомида турли кунларда рўй берган
Жамият | 09:42
Мавзуга оид

23:54 / 11.07.2025
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест

23:48 / 10.07.2025
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест

23:11 / 09.07.2025
Шавкат Мирзиёев 15-20 дақиқа тирбандликда қолиб кетди, Фарҳод бозорида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди — маҳаллий дайжест

23:35 / 08.07.2025