Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия меморандумни имзолаш учун Зеленскийни четлатишни талаб қилмоқда
Украина халқи халқаро ҳужжатларни имзолаш учун қонунийликка эга бўлган янги президентни танлаши керак, деди Россия ТИВ юридик бўлими раҳбари.

Фото: Felix Abraham/IMAGO
Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича меморандумни имзолаш учун бу мамлакат халқи янги президентни сайлаши керак, дея маълум қилди Россия Ташқи ишлар вазирлиги. Украина президенти Володимир Зеленский қонунийлигини йўқотди ва шу сабабли халқаро ҳужжатларни имзолай олмайди, деди Россия ТИВ юридик департаменти директори Максим Мусихин 22 май, пайшанба куни ТАСС агентлигига берган интервьюсида.
Меморандум «халқ мандатига эга бўлган шахс» томонидан имзоланиши керак, чунки «акс ҳолда муаммолар бўлади», деди у. Мусихин шунингдек, Олий рада спикери халқаро ҳужжатларни имзолаш ваколатига ҳам эга бўлиши мумкинлигини айтди.
Россия президенти Владимир Путин қўшни давлатда янги президентлик сайловлари ўтказилишини бир неча бор талаб қилган. Март ойи охирида у Украинада сайловлар ўтказиш учун БМТ ва бир қатор давлатлар шафелигида «вақтинчалик бошқарув»ни жорий этишни муҳокама қилишни, кейин эса «бутун дунёда тан олинадиган ва ишончли бўладиган қонуний ҳужжатлар»ни имзолашни таклиф қилди.
Аввалроқ Путин Зеленскийни «собиқ давлат раҳбари» деб атаган ва Зеленский билан тинчлик шартномасини тузишдан бош тортишини маълум қилган, чунки у «ноқонунийлиги туфайли ҳеч нарсани имзолашга ҳақли эмас». Бу позиция, жумладан, Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Андрей Сибига томонидан танқид қилинди: «Украина президентининг қонунийлиги ҳақидаги изоҳлар бемаънилик. Кремлда чорак асрлик бошқарув давомида Украинада учта президент адолатли сайловлар шароитида ўзгарди».
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

22:31 / 15.07.2025
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?

21:23 / 15.07.2025
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

19:18 / 15.07.2025
Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмаларини чеклаш таклиф қилинди

18:43 / 15.07.2025