Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amnesty International Россияда «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди

Фото: Hannes P Albert/picture alliance via Getty Images
Amnesty International (AI) халқаро нодавлат инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россияда «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди. Россия Бош прокуратурасининг 19 май, душанба куни чоп этилган пресс-релизида айтилишича, Amnesty'нинг Лондондаги штаб-квартираси «Киев режимининг шериклари томонидан тўланадиган глобал русофобик лойиҳаларни тайёрлаш маркази» бўлиб хизмат қилади.
AI фаоллари «минтақадаги ҳарбий қарама-қаршиликни кучайтириш учун ҳамма нарсани қилмоқдалар — улар Украина неонацистларининг жиноятларини оқлайди, уларни молиялаштиришни кўпайтиришга чақиради ва мамлакатимизни сиёсий ва иқтисодий изоляция қилишга уринади», дейилади пресс-релизда. Бош прокуратура маълумотларига кўра, ушбу ташкилот аъзолари «экстремистик ташкилотларни қўллаб-қувватлайди» ва «чет эл агентлари фаолиятини молиялаштиради».
Amnesty International Россия Адлия вазирлиги томонидан юритиладиган «номақбул ташкилотлар» рўйхатига ҳали киритилмаган. Одатда, бу Бош прокуратура матбуот баёнотидан бир ҳафта ўтгач содир бўлади. Ҳозирда ушбу реестрда 223 та ташкилот мавжуд.
Amnesty International ташкилоти бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини ҳужжатлаштириб боради. Бошқа нарсалар қаторида, у Украинадаги уруш давридаги қонунбузарликлар ҳақида ҳисоботлар бериб, Россияни инсониятга қарши жиноятларда айблади. Шу билан бирга Amnesty Украинани ҳам қоралаб, уни гуманитар қонунлар ва уруш қонунларини бузган ҳолда касалхоналар ва мактабларда ҳарбий базаларни жойлаштиришда айблади. Бу хабар Украина расмийларининг норозилигига сабаб бўлди. Amnesty ташкилоти «етказилган оғриқдан афсусда» экани, аммо ўз хулосаларини «тўлиқ қўллаб-қувватлаши» ҳақида маълум қилди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда
Жаҳон | 16:52
-
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди
Ўзбекистон | 16:19
-
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистон | 16:13
-
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди
Ўзбекистон | 16:05
Мавзуга оид

15:25
Россия университетларининг ўзбекистонлик талабалар учун квоталари ошиши мумкин

14:15
Москва суди журналист Юрий Дудни сиртдан ҳибсга олди

11:50
Россия нефт маҳсулотларининг ЕИга импорти бўйича тақиқ ярим йилга қолдирилди

11:10