Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
Доналд Трамп, Барак Обама, Камала Харрис Жо Байденга простата саратони устидан тез ғалаба қозонишини тилади.

Фото: Saul Loeb / Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп ўзи ва рафиқаси Мелания номидан 18 май, якшанба оқшомида Америка давлати раҳбари лавозимидаги ўзидан олдинги президент, агрессив шаклда простата саратони ташхиси қўйилган Жо Байденни қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Мелания ва мен Жо Байденга яқинда қўйилган тиббий ташхисдан хафамиз. Биз Жилл ва унинг оиласига энг самимий ва эзгу тилакларимизни йўллаймиз, Жога эса тез ва муваффақиятли тузалиб кетишини тилаймиз», деб ёзди Оқ уйнинг амалдаги раҳбари ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.
Ўз навбатида, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Байден саратонга қарши «қатъият» билан курашишига ишонч билдирди. «Мишел ва мен бутун Байден оиласи билан бирдаммиз. Саратоннинг барча кўринишларида илғор даволаш усулларини топиш учун ҳеч ким Жодан кўра кўпроқ иш қилгани йўқ ва ишончим комилки, у ўзининг қатъиятлилиги билан бу қийинчиликка қарши курашади. Биз унинг тез ва тўлиқ соғайиб кетишини тилаймиз», деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.
АҚШ собиқ вице-президенти ва 2024 йилги президентлик сайловига Демократик партиядан номзод Камала Харрис ўзининг X микроблогида шундай ёзди: «Жо — курашчи. Биламан, у бу қийинчиликка ўзининг ҳаёти ва етакчилигини ҳар доим белгилаб берган куч, чидамлилик ва оптимизм билан қатъий туради. Биз тўлиқ ва тез тузалиб кетишига умид қиламиз».
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 15:59
-
Салқинликни сақлаб қолинг: ёз кунларида хонадонда энергияни тежаш бўйича 10 маслаҳат
Жамият | 15:18
-
Эскалаторлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланади
Ўзбекистон | 15:05
-
Айрим ҳолатларда хавфли пиротехникадан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:00
Мавзуга оид

11:05
Путин санкцияларга қарамай урушни давом эттирмоқчи

07:20
Трамп сентябрда Буюк Британияга давлат ташрифи билан келади

23:36 / 15.07.2025
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди

22:31 / 15.07.2025