Кувайт билан нефть-кимё соҳасида 850 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистоннинг Исроил, Ҳиндистон, Қатар, Беларусь ва Кувайтдаги элчилари Жаҳонгир Аминов, Сардор Рустамбоев, Ашраф Хўжаев, Раҳматулло Назаров ва Аюбхон Юнусов ишчи ташриф билан Қашқадарё вилоятида бўлди.

Фото: "Дунё" АА
Ташриф давомида Қашқадарё вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳияти ўрганилди, вилоят мутасаддилари билан ҳудудга хорижий инвесторларни таклиф қилиш, истиқболли йўналишлардаги қўшма лойиҳаларга хориждан шерикларни жалб этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон дипломатлари Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов билан учрашдилар. Вилоят раҳбари хорижий давлатлар, билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш учун мавжуд имкониятлар, инфратузилма ва логистика шароитлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Қашқадарё вилоятида Беларусь билан оёқ кийимлар, шарбатлар, тайёр кийим-кечак, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳиндистон билан фармацевтика, нанотехнологиялар ва элита уруғчилик бўйича ҳамкорлик кенгайяпти. Кувайт компаниялари билан нефть-кимё соҳасида умумий қиймати 850 миллион долларлик ишлаб чиқариш лойиҳалари кўзда тутилган.
Исроил билан фармацевтика, IT ва "ақлли" қишлоқ хўжалиги, Қатар билан эса балиқчилик, саҳро туризми ва чорвачилик йўналишларида ҳамкорлик режалаштирилган.
Томонлар Қашқадарё вилояти ва хорижий мамлакатлар ўртасида инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий муносабатлар, таълим, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги истиқболли дастурларни амалга ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel”дан “CHILLA SALE” — фақат 1-2 июл кунлари 50%гача чегирма!
Жамият | 19:00
-
Sputnik агентлигининг Бокудаги офисида Россия махсус хизматининг икки ходими қўлга олинди
Жаҳон | 19:07
-
Фарғонадаги портлаш иши: АГТС раҳбари 5 йилга қамалди
Ўзбекистон | 19:05
-
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак?
Жамият | 19:02
Мавзуга оид

15:15 / 10.06.2025
Кувайт Сирдарёда тиббиёт йўналишида лойиҳани амалга оширади

15:01 / 28.05.2025
Таниқли журналист ва блогер Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинланди

10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди

13:10 / 13.05.2025