Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги портлаш иши: АГТС раҳбари 5 йилга қамалди
Фарғона шаҳридаги пропан қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш юзасидан 4 киши айбдор деб топилди. Уларнинг 3 нафари турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди, яна бирининг озодлиги чекланди. 4 нафар қурбоннинг қонуний вакилларига 310 млн сўмдан маънавий зарар ундириш белгиланди. Маълум бўлишича, “Farg‘ona Layli Naxor” хусусий корхонасида пропан сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия бўлмаган.

Фото: Kun.uz
2024 йил 17 декабр куни Фарғона шаҳридаги “Farg‘ona Layli Naxor” хусусий корхонасига қарашли пропан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш билан боғлиқ жиноят иши судда кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
2025 йил 24 июн куни чиқарилган суд ҳукмида келтирилишича, “Farg‘ona Layli Naxor” хусусий корхонасига Мансур Маткаримов раҳбарлик қилиб келган. У 2024 йил август ойида белгиланган талабларга риоя қилмасдан, шохобча ҳудудига ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан машиналарга пропан газини тўлдириш ускуналарини ҳамда 1 дона 5 тонналик ва 2 дона 2,5 тонналик газ сақловчи контейнерларни ўрнатган. Қурилиш-монтаж ишларини ўзаро келишув асосида Маткаримовнинг таниши Баҳодир Тожиматов олиб борган.
Мансур Маткаримов 2024 йил декабр ойида пропан газини сотиш ҳуқуқини берувчи лицензияси мавжуд бўлмаса ҳам, “GTL Gaz” МЧЖдан оғзаки келишув асосида газ маҳсулотларини олиб, машиналарга сотиб келган. У 2024 йил 16 декабр куни “GTL Gaz” МЧЖдан қиймати 158 млн сўм бўлган 19,8 тонна пропан газини олган. Маҳсулот 2024 йил 17 декабр куни соат 12:45 да шохобча ҳудудига Фирдавс Норчаев бошқарувидаги юк машинасида олиб келинган. Пропанни қуйиш жараёнида 5 тонна ҳажмли контейнер ёрилган ҳамда газ ташқарига сизиб чиқиб, портлаш содир бўлган.
Бунинг оқибатида шохобча ҳудуди яқинига Cobalt машинасида келган Севара Юсупова ва унинг машинасида бўлган 4 ва 2 ёшли фарзанлари, шунингдек, 2006 йилда туғилган жияни вафот этган. Бундан ташқари, портлаш вақтида шу ҳудудда бўлган 9 киши турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
ЖИБ Фарғона туман судининг ҳукми билан, Мансур Маткаримов Жиноят кодексининг 190-моддаси (лицензиядан олмасдан фаолият юритиш) 5-қисми, 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди, 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми “а,б” бандлари ва 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилишда айбли деб топилди.
Унга 3 йил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Сохта ҳужжатлар тайёрлаб беришда айбланган икки судланувчи: Ўткир Мадаминов 4 йил-у 3 ой муддатга, Даврон Холматов эса 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Қурилиш ишларини бажарган Баҳодир Тожиматовга эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Уларнинг барчаси турли муддатларга давлат органи ҳамда давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Суд ҳукми билан Мансур Маткаримовдан 4 нафар қурбоннинг қонуний вакилларига 310 млн сўмдан жами 1 млрд 240 млн сўм маънавий зарар, 12 нафар фуқаровий даъвогарларга эса жами 2 млрд 358 млн сўм моддий зарар ундириш белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, портлашдан кейин Kun.uz билан суҳбатлашган маҳаллий аҳоли вакиллари мазкур АЁҚШ ва АГҚШ қурилишига одамлар норозилик билдиришгани, лекин масъуллар қулоқ солмаганини таъкидлаганди.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Молдова ва яна етти давлатга божлар жорий қилмоқда
Жаҳон | 10:39
-
Россия Киевга дронлар ва баллистик ракеталар билан ҳужум қилди
Жаҳон | 10:20
-
Андижон ва Сурхондарёда солиқ бошқармалари бош инспекторлари ушланди
Жамият | 10:16
-
Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 09:56
Мавзуга оид

09:20 / 06.07.2025
Фарғонадаги “от ўйинлар”, ўғирланган банкир ва порахўр судя — ҳафта дайжести

18:29 / 04.07.2025
Римда заправкада кучли портлаш содир бўлди. Камида 20 киши жароҳат олди

12:20 / 03.07.2025
Житомир яқинидаги портлашлар: икки корхона яксон этилган

21:28 / 02.07.2025