Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди
Бухоро ва Хоразм вилоятларини боғловчи А380 автомобил йўлини чигирткалар тўдаси босди. ФВВ ушбу ҳудудларга кимёвий ишлов берилаётгани ва вазият назоратга олинганини маълум қилган. Ўсимлик карантини ва ҳимояси агентлиги бундай саксовул букри чигирткалари экинларга зарар етказмаслигини қайд этган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Бухоро ва Хоразм вилоятларини боғловчи А380-автомобил йўлида чигирткалар тўдаси юргани акс этган видео тарқалди.
Ўсимлик карантини ва ҳимояси агентлигининг билдиришича, мазкур ҳудудда саксовул букри чигирткаси тўдаси аниқланган. Уларни ўз вақтида талафотсиз бартараф этиш мақсадида Бухоро вилоятининг Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати иккита отрядга бўлинган ҳолда 4509 гектар майдонда кимёвий ишловлар олиб борган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳудудларда 15 та махсус техника ёрдамида кимёвий ишловлар берилгани, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди.
Бухоро вилоятининг Газли массиви, Ромитан, Қоракўл, Жондор туманлари алоҳида назорат остига олинган ва уларда ҳам кузатув-мониторинг ишлари давом этмоқда.
10 май ҳолатига кўра, республика бўйича 472 минг 739 гектар майдонда кузатув олиб борилган. Мониторинг натижасида 267 минг 267 гектар майдонда зарарли чигиртка тарқалгани аниқланган. Шундан 244 минг 530 гектарда кимёвий ишловлар ўтказилган.
«Алоҳида қайд этиб ўтамиз, саксовул букри чигирткаси қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказмайди. Ҳудудлардаги тезкор штаблар томонидан мурожаатлар ўрганилиб, аниқланган ўчоқлар қисқа фурсатларда бартараф этиляпти», – дейилади ЎКҲА хабарида.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов бу ўтган йилдаги каби Газли шаҳарчаси атрофидаги марокаш чигиртка босқини каби жуда хавфли ҳисобланмаслигини, шунга қарамай, бу чигирткалар тарқалиш хавфи олдини олиш кераклигини таъкидлаган.
Ўсимлик карантини ва ҳимояси агентлиги фуқаролардан зарарли чигиртка тарқалган майдонлар тўғрисида 1288 ёки 71 202 10 00 рақамларига мурожаат қилишлни сўрамоқда.
Бундан ташқари, ташкилотнинг барча расмий саҳифаларида Ҳудудий чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати раҳбарлари ва бош агрономларнинг телефон рақамлари кўрсатиб ўтилган. Хизматлар ва кимёвий воситалар мутлақо бепул, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қайси ҳудудда кичик тадбиркорлик субъектлари кўпроқ фаолият юритяпти?
Ўзбекистон | 09:32
-
Россия армияси Запорижжяга дронлар билан зарба берди
Жаҳон | 09:10
-
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Ўзбекистон | 08:50
-
Нетаняҳу эронликларни ҳукуматга қарши чиқишга чақирди
Жаҳон | 08:31
Мавзуга оид

19:03 / 13.06.2025
«Тухум барак» таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

21:52 / 12.06.2025
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

14:04 / 10.06.2025
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

17:12 / 09.06.2025