Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Ҳиндистон Покистонни ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганликда айблади.

Фото: Видеодан кадр
Жамму ва Кашмир пойтахти Сринагарда портлаш овозлари эшитилди, деб хабар берди ҳудуд бош вазири Умар Абдулла ижтимоий тармоқда. Бу ҳақда РБК хабар берди.
«Бу ўт очишни тўхтатиш режими эмас. Сринагар марказидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари ҳозиргина ўт очди», деб ёзди у.
The Indian Express хабарига кўра, Покистон чегара бўйлаб бир қанча жойларни ўққа тутган ва миномётлардан ўт очган. Хусусан, нашр манбаларига кўра, Удҳампур шаҳри ҳужумга учраган, Жамму ва Кашмир ва Ражаҳстан штатларида дронлар кузатилган. Оқибатда Панжоб штати чегара ҳудудларида электр энергияси узилиб қолган.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Викрам Мисри сўнгги бир неча соат ичида Покистон томонидан «келишувни қайта-қайта бузиш» содир бўлганини айтди.
«Қуролли кучлар бу қоидабузарликларга муносиб жавоб бермоқда ва биз буни жуда жиддий қабул қиламиз. Биз Покистонни бу қонунбузарликларни бартараф этиш учун тегишли чоралар кўришга ҳамда вазиятга жиддий ва масъулият билан қарашга чақирамиз», деди у ва армияга «ҳар қандай кейинги ҳужумларнинг олдини олиш учун масъулият билан» кўрсатма берилганини қўшимча қилди.
10 май куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 дан бошлаб Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ўт очишни тўхтатиш режими эълон қилинди. Бу ҳақда дастлаб АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди, кейинроқ Ню-Деҳли ва Исломобод тасдиқлади.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро 7 майга ўтар кечаси қизғин паллага кирди. Ҳодисага Ню-Деҳли назорати остидаги, бироқ Исломобод даъво қилаётган Жамму ва Кашмирдаги теракт сабаб бўлди. Ҳиндистон Покистонда жойлашган «Лашкари-Тойба» ташкилоти билан алоқадор бўлган Қаршилик фронтини (TRF) 26 кишини отиб ташлаганликда айблади. Шунингдек, Ню Деҳли воқеага Исломобод алоқадор эканини таъкидлади, бироқ, у буни рад этди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тайван армияси шаҳар ичида жанг олиб бориш бўйича ўқув машғулотларини бошлади
Жаҳон | 21:54
-
Сурияда яна гуруҳлар орасида тўқнашувлар юз берди. Исроил вазиятга аралашди
Жаҳон | 21:50
-
Германиялик йигит операциялар ёрдамида оёқларини 24 сантиметрга узайтирди
Жаҳон | 21:45
-
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади
Жаҳон | 21:41
Мавзуга оид

21:35
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди

19:30 / 13.07.2025
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди

10:56 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Покистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик ўрнатяпти

22:37 / 11.07.2025