Ватиканда кардиналлар янги Рим папасини сайлади
Сикстин капелласи томига ўрнатилган махсус мўридан янги папа сайланганини англатувчи оқ тутун чиқа бошлади.

Рим-католик черковига раҳбар сайлаш учун Ватиканда конклавга тўпланган кардиналлар янги Рим папаси ким бўлишига келишиб олди. Сикстин капелласи томидаги махсус мўридан чиқаётган оқ тутун бундан далолат беради.
Янги понтифик этиб ким сайлангани ҳозирча номаълум. Номзод учун конклавда иштирок этаётган 133 нафар кардиналнинг учдан икки қисми овоз бериши керак эди.
Яқин орада янги папа Авлиё Пётр соборидаги марказий ойнадан кўриниш бериши кутилмоқда.
Кардиналлар 7 май куни конклав ўтказиладиган Сикстин капелласига тўпланган эди. Бироқ биринчи овоз бериш жараёнида Рим папаси сайланмади.
Сайловлар давомида бир нечта овоз бериш жараёни ўтказилади ва уларнинг ҳар биридан кейин бюллетенлар ёқилади. Сикстин капелласи мўрисидан эса янги папа сайланганига ишора қилувчи тутун чиқади. Агар тутун қора бўлса, бир нафар номзод кераклича овоз тўплай олмаганини (жами овозларнинг учдан икки қисми ва яна бир овоз — яъни 89 овоз), оқ бўлса — сайлов амалга ошганини англатади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

17:22 / 18.05.2025
Ватиканда янги Рим папасининг инаугурацияси бўлиб ўтди

22:32 / 08.05.2025
Америкалик кардинал янги Рим папаси этиб сайланди

09:37 / 08.05.2025
Ватиканда кардиналлар янги Рим папасини сайлай олмади

21:54 / 07.05.2025